Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 46 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи божхона йиғимлари ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;

рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимларини бекор қилиш ва уларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

товарларни «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкаларини пасайтириш;

божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғимини жорий этиш.

2. Белгилансинки, келиб тушган божхона йиғимлари суммаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган миқдордаги ажратмалар Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари фондига ва Жаҳон божхона ташкилотига ҳар йилги аъзолик бадали суммаси чиқариб ташланган ҳолда, белгиланган тартибда республика бюджети даромадига ўтказилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага** мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

уч ой муддатда Давлат божхона қўмитасининг товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибини белгиловчи қарорини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

5. Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б.Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ. 

Тошкент ш.,

2020 йил 9 ноябрь

700-сон.

ЎзР ВМнинг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарорига
1-ИЛОВА

БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ СТАВКАЛАРИ

Т/р

 

Божхона йиғими тури

 

Йиғим ставкалари

 

1

 

Қуйидагиларнинг божхона расмийлаштируви учун*:

а) божхона юк декларацияси (БЮД)ни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни тегишли божхона режимларида («экспорт», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш», «транзит», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш», «давлат фойдасига воз кечиш» ва мазкур банднинг «г» ҳамда «д» кичик бандларида кўрсатилган товарлардан ташқари):

10 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 1 баравари**

 

10 000 дан 20 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 1,5 баравари

 

20 000,00 дан 40 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 2,5 баравари

 

40 000,00 дан 60 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 4 баравари

 

60 000,00 дан 100 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 8 баравари

 

100 000,00 дан 200 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 15 баравари

 

200 000,00 дан 500 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 30 баравари

 

1

 

500 000,00 дан 1 000 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 58 баравари

 

1 000 000,00 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

 

БҲМнинг 75 баравари

 

б) БЮДни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни «экспорт» божхона режимида:

 

20 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 50 фоизи

 

20 000 дан 40 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 1 баравари

 

40 000 дан 60 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 2 баравари

 

60 000 дан 100 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 3 баравари

 

100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 5 баравари

 

200 000 дан 500 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 10 баравари

 

500 000 дан 1 000 000 АҚШ долларигача

 

БҲМнинг 25 баравари

 

1 000 000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

 

БҲМнинг 50 баравари

 

в) БЮДни тақдим этиш орқали товарларни «божхона ҳудудида қайта ишлаш», «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» ва «транзит» божхона режимларида:

 

 

БЮДнинг асосий варағи учун;

 

БҲМнинг 50 фоизи,

 

ҳар бир қўшимча варағи учун;

 

БҲМнинг 25 фоизи

 

г) БЮДни тақдим этиш орқали юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасининг (бир дона декларация учун);

 

БҲМнинг 2,5 баравари

 

д) товарларни божхона кирим ордерини қўллаш орқали (бир дона ордер учун).

 

БҲМнинг 25 фоизи

 

2.

 

Декларант ёки у ишонч билдирган шахснинг БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича мурожаатига асосан, расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун (қоғоз шаклдаги БЮДда бир дона БЮД учун, электрон шаклдаги БЮДда бир дона БЮДни тузатиш шакли учун)

 

БҲМнинг 25 фоизи

 

3.

 

Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан*** ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун («экспорт» божхона режими бундан мустасно):

 

а) божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 – 9.00)****, дам олиш ва байрам кунлари (ҳар бир БЮД учун);

 

БҲМнинг 2 баравари

 

б) божхона органи ходими томонидан (унинг иштирокида) исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, кўздан кечирувни, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги (бир соатлик иш учун)*****:

 

 

кундузги вақтда (9.00 – 18.00 иш вақтида);

 

БҲМнинг 25 фоизи,

 

божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 – 9.00), дам олиш ва байрам кунлари.

 

БҲМнинг 2 баравари

 

4.

 

Эгаси божхона органи бўлган божхона омборида товарларни сақлаганлик учун (ҳар бир сутка учун)******:

 

дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун;

 

БҲМнинг 3 фоизи

 

ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун.

 

БҲМнинг 4 фоизи

 

5.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта автотранспорт воситасини қуйидаги масофаларга божхона ҳамроҳлигида кузатиб борганлик учун:

 

200 км масофагача;

 

БҲМнинг 2 баравари

 

200 км дан ортиқ масофагача.

 

БҲМнинг 5 баравари

 

6.

 

Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун*******

 

БҲМнинг 75 фоизи

 

7.

 

Автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун

 

олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучи учун БҲМнинг 0,7% миқдорида********

 

8.

 

Божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун

 

БҲМнинг 1 баравари

 

 

 

*Товарларни «давлат фойдасига воз кечиш», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш» божхона режимларига расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари ундирилмайди.

Дастлабки, вақтинчалик, тўлиқ бўлмаган ва даврий декларациялаш орқали товарлар расмийлаштирилганда, божхона расмийлаштируви учун йиғим фақатгина дастлабки декларациялашда бир марта ундирилади;

**БҲМ – базавий ҳисоблаш миқдори;

***Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган ходим хизмат олиб борадиган божхона пости ва унга бириктирилган божхона омбори, эркин омбор ҳамда бож олинмайдиган савдо дўкони божхона расмийлаштируви жойлари ҳисобланади;

****Божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 – 9.00) вақт бу, божхона юк декларациясини расмийлаштирган пайт (БЮДнинг «D» графасига божхона органи томонидан белги қўйилган вақт) ҳисобланади;

*****Божхона органи томонидан бир соатдан кам бўлган вақт сарф қилинган тақдирда, божхона йиғими бир ходимнинг тўлиқ бир соат иш вақти учун ундирилади;

******Суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган ёки йўқ қилинадиган товарларни сақлаганлик учун йиғим ундирилмайди;

*******Товарни таснифланиши бўйича дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки қайтиб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди;

********Умумий ҳисобланган йиғимлар қиймати, транспорт воситасини «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиргандаги тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан ошмаслиги шарт.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

**Қарорга 2-илова «СБХ»да чоп этилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 800 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика