Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 46 / Солиқ солиш

Ҳисобга олинган ҚҚСни қачон ҳисобдан чиқариш зарур?

 

2020 йилги ҳисобот йилини ёпиш муддати узоқ эмас. Кўп корхоналар жорий йилда ҚҚСтўловчиси бўлди. Уларнинг кўплари аввал ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш заруратига дуч келди ёки энди дуч келади.

Қандай вазиятларда тузатиш киритишга тўғри келиши ва уни қандай тўғри амалга оширишни «Norma» компанияси эксперти Ирина ­АХМЕТОВА тушунтирди. 

 

– Ҳисобга олиш учун қабул қилинган «кирувчи» ҚҚС суммасига тузатиш киритишга (ҳисобга олишдан чиқаришга) қуйидаги ҳолатларда тўғри келади:

● сотиб олинган товарлар ва хизматлардан солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда;

● товарлар табиий камайиш нормаларидан ортиқча бузилганда ёхуд йўқотилган тақдирда. Агар қонун ҳужжатларида бундай нормалар белгиланмаган бўлса, уларни мустақил равишда белгиланг. Мазкур норма фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, ЙТҲ ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмаслигини инобатга олинг;

● етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда;

● солиқ тўловчи мақоми йўқотилганда ёки солиқ тўлашдан озод қилинганда (СК 269-м. 1-қ.).

Солиқни тўловчи бўлмаганлар тоифасига ўтиш санасида ёки озод этиш санасида ҚҚС билан сотиб олинган товарлар қолдиқлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқаринг ва уни товарларнинг қийматига киритинг.

 

ТМЗ қолдиқлари бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритишда тузатиш киритишдан олдинги охирги 12 ой учун харидларни инобатга олинг (СК 269-м. 3-қ.).

 

МИСОЛ. Солиқ солишдан озод этилган айланмалар учун фойдаланилган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун қабул қилинган суммага тузатиш киритиш

ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш корхонаси буюртмачилар объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади. Ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш учун у алоҳида-алоҳида усулдан фойдаланади.

2020 йилнинг май ойида корхона 57 500 минг сўмлик қурилиш материаллари сотиб олди, шу жумладан ҚҚС – 7 500 минг сўм.

Май ойида солиқ солишдан озод этилган айланма мавжуд бўлмади, шу боис «кирувчи» ҚҚСнинг барча суммаси (7 500 минг сўм) ҳисобга олинди.

Июнь ойида корхона уй-жой фондини таъмирлаш учун ХУМШ билан шартнома тузди. Бундай ишлар учун ҳақ аҳоли томонидан ХУМШ орқали тўланади ва ҚҚСдан озод этилган (СК 243-м. 1-қ. 16-б.). Уларни бажаришда май ойида олинган материаллардан фойдаланилди, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олиш учун қабул қилинган. Фойдаланилган материалларнинг қиймати ҚҚСсиз 15 000 минг сўмни ташкил этди. Бинобарин, улар бўйича 2 250 минг сўм (15 000 х 15%) миқдоридаги ҚҚС суммасини ҳисобга олишдан чиқариш ва бажарилган ишлар таннархига киритиш зарур.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни бундай акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Май ойида материаллар сотиб олинди

 

50 000

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинди

 

7 500

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Материаллар бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилди:

 

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

май ойида – ҚҚС солинадиган

 

35 000

 

июнь ойида – ҚҚСдан озод этилган

 

15 000

 

Июнь ойида май ойида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

 

2 250

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) ҳисобга олишга тузатиш киритишни бундай акс эттиринг:

ҚҚСдан озод этилган айланмалар учун фойдаланилган материаллар қийматини (15 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловасининг 0601-сатри ­3-устунида акс эттиринг;

ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини (2 250 минг сўм) 3-илованинг 0601-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 

 

МИСОЛ. Материалларнинг нормативлардан ортиқча бузилиши сабабли ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш

Инвентарлаш натижалари бўйича ҚҚС тўловчи бўлган корхона омборда фойдаланишга яроқсиз бўлган 1 000 минг сўмлик материаллар мавжудлигини аниқлади. Материалларнинг мазкур тури бўйича табиий камайиш нормалари белгиланмаган, бузилишнинг айбдорлари аниқланмади. Материаллар ҚҚС билан сотиб олинган бўлиб, у белгиланган тартибда ҳисобга олинган.

Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 150 минг сўмни (1 000 х 15%) ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш ва яроқсиз материаллар қийматига киритиш зарур.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни бундай акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган яроқсиз материаллар бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

 

150

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Яроқсиз материаллар ҳисобдан чиқарилди

 

1 150

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Яроқсиз материалларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар акс эттирилди

 

1 150

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда ҳисобга олишга тузатиш киритишни бундай акс эттиринг:

инвентарлашда аниқланган ҚҚС билан сотиб олинган яроқсиз материаллар қийматини (1 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0602-сатри 3-устунида акс эттиринг;

ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш суммасини (150 минг сўм) 3-илованинг 0602-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 

 

МИСОЛ. ҚҚС тўловчиси мақомини йўқотганда ҚҚС бўйича ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритиш

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона янги йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтди. 1 январь ҳолатига омборда декабрь ойида 7 500 минг сўм миқдорида ҚҚС билан сотиб олинган 57 500 минг сўмлик товар ҳисобда бўлган. ҚҚС белгиланган тартибда ҳисобга олиш учун қабул қилинган.

Корхона 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчиси мақомини йўқотганлиги боис, ТМЗ қолдиқлари бўйича ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритиш зарур.

Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 7 500 минг сўмни ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш ва товар қийматига киритиш лозим.

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни бундай акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмдаа

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Товар декабрь ойида сотиб олинди

 

50 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Сотиб олинган товар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинди

 

7 500

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Товар қолдиғига тўғри келадиган ва илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

 

7 500

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Январь ойида реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

57 500

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

 

Декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботда ҳисобга олишга тузатиш киритишни бундай акс эттиринг:

ҚҚС билан сотиб олинган ва ҚҚС тўловчиси бўлмаганлар тоифасига ўтиш пайтида омборда ҳисобда бўлган товарнинг қийматини (50 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0604-сатри 3-устунида акс эттиринг;

Ҳисобга олинган ҚҚС бўйича тузатиш суммасини (7 500 минг сўм) 3-илованинг 0604-сатри 4-устунида акс эттиринг.

Прочитано: 528 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика