Бухгалтерияга корхона ходими турмуш ўртоғининг Ўзбекистон олий ўқув юртидаги ўқиши учун ҳақ тўлашни сўраб мурожаат қилди. Унинг ўзи ҳам сиртқи бўлимда ўқийди ва иш ҳақи ҳисобидан контракт пулини тўлайди. Уларнинг ёшлари 26 ёшдан ошган.
Улар 2020 йилда ўқиш учун тўлов тўлашда имтиёздан фойдаланиши мумкинми?
– Ёшидан қатъи назар, фақат ўқийдиган ходим имтиёздан фойдаланиши мумкин. Ходим томонидан турмуш ўртоғининг ўқиши учун тўлов тўланганда имтиёз қўлланилмайди, сабаби ёшдаги чекловлар мавжуд. ЖШДС бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов тўлашга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига татбиқ этилади (СК 378-м. 16-б.).
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.