Эндиликда нафақат юридик шахс, балки жисмоний шахсларга ҳам қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёмбиларни ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқи берилди деб эшитдим. Бу билан, масалан, заргарлик буюмларини ташқарига олиб чиқиб, россиялик ёки қозоғистонлик заргарларга буюртмалар бериш имконияти туғилди. Афсуски, бу қоидалар ёзилган ҳужжат ҳеч қаерда кўрсатилмаган.
Қимматбаҳо металларни чекловларсиз олиб чиқишга рухсат берувчи ҳужжатнинг номи ва рақамини айтиб юборинг, илтимос. Бунинг учун божхонада қанча тўлаш лозим бўлади?