Ташкилотнинг (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) асосий фаолият тури ҳар хил мева ва сабзавотларни экспорт қилиш ҳисобланади. Ташкилот экспорт қилинадиган товарни ўзига тегишли ер участкасида маҳсулот етиштирадиган жисмоний шахслардан сотиб олади.
Жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиниши қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Жисмоний шахслардан сотиб олинган товар учун тўланган суммага ЖШДС солинадими?