Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 41 / Раҳбарга рисола

Ички аудиторлар кимлар учун зарур

 

Ички аудит – корпоратив бошқарувнинг замонавий тизимида муҳим функция, айниқса – йирик корхоналар, акциядорлик жамиятлари ва ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар учун. У корхона фаолиятининг барча соҳаларини чуқур ўрганиш, хатарни баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этиш имконини беради ва шу билан бизнес-жараёнларни яхшилашга кўмаклашади.

Ўзбекистонда қандай корхоналар ички аудит хизматига эга бўлиши шартлиги ва унинг мутахассисларига қўйиладиган талаблар ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ гапириб берди. 

 

– Ички аудит хизмати:

● активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўп бўлган корхоналарда;

● активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг каррасидан кўпроқ бўлган акциядорлик жамиятларида бўлиши шарт (27.09.2006 йилдаги ПҚ-475-сон 3-б.).

Ички аудит хизмати корхонанинг кузатув кенгаши томонидан ташкил этилади ва унинг ходимлари кузатув кенгаши томонидан тайинланади. Хизмат кузатув кенгашига ҳисобот беради.

 

Ички аудит хизмати нима учун керак

Самарали ишлайдиган ички аудит хизмати биринчи навбатда корхоналарнинг ўзи учун фойдали, сабаби:

● раҳбарият ва таркибий бўлинмалар фаолиятини, улар томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга ва хўжалик операцияларини амалга оширишнинг тартиб-таомилларига риоя қилинишини назорат қилиш;

● маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилиги таъминланаётганлигини, активларнинг сақланишини текшириш;

● ички назорат тизими ва корпоратив бошқариш принципларига риоя қилинишини баҳолаш имконини беради.

Шу боис бундай хизматга эга бўлиши шарт бўлмаган корхоналар уни ихтиёрий асосда ташкил этишлари ёки штатида ҳеч бўлмаганда битта ички аудиторга эга бўлиши мумкин. Ички аудиторлар ишидан кўриладиган фойда уларни сақлаш харажатларидан анча юқори бўлади.

Ички аудиторлар ишини ташкил этишнинг методологик асослари Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низомда (ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига 2-илова) белгиланган.

Ички аудиторлар ўз фаолиятида Халқаро ички аудиторлар институти (The IIA) томонидан чиқариладиган Ички аудитнинг халқаро профессионал стандартларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

 

Ички аудиторларга талаблар

Ички аудит хизмати ходимларининг сони корхонанинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади. У ички аудит мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларини ҳал этиш учун етарли бўлиши керак.

Бундай хизматнинг мавжуд бўлиши шарт бўлган корхоналарда сертификатланган 2 нафардан кам бўлмаган ички аудитор ишлаши шарт.

Ички аудит хизматига ички аудитор сертификатига эга бўлган унинг раҳбари бошчилик қилади.

Ички аудит хизмати ходимлари:

● охирги ўн йилнинг камида 2 йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий, шу жумладан, ўриндошлик бўйича иш стажига эга бўлиши;

● қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бериши керак:

– аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;

– Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ёхуд хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш. Охирги ҳолатда унинг Ўзбекистондаги таълимга тенглиги эътироф этилган бўлиши керак.

Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби Низомда (АВ рақами 2361, 12.05.2012 й.) белгиланган.

 

Агар ички аудит хизматини ташкил этиш шарт бўлмаса, бироқ сиз кимдир корхона фаолиятини таҳлил қилишини ва бизнес-жараёнларни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни таклиф этишини хоҳласангиз, малакали ички аудиторни ишга қабул қилиш ҳақида ўйланг.

Айниқса бу ўз корхоналарининг кундалик фаолиятини ўзлари бошқармайдиган мулкдорлар учун долзарбдир.

Ички аудиторлар олдига аниқ вазифалар, муҳим, бироқ эришиш мумкин бўлган мақсадларни қўйинг. Ва корхонанинг ижро этувчи органи ички аудитор томонидан аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиши, шунингдек ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни жорий этишга кўмаклашишини кузатиб боринг.

Прочитано: 64 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика