Улгуржи компания билан дистрибьюторлик шартномасини тузган корхона (ишлаб чиқарувчи) ускунани вақтинчалик бепул фойдаланишга бермоқчи. Улгуржи компания ўз навбатида, сотувлар ҳажмини ошириш мақсадида ускунадан бепул фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга ҳам беради. Иккала тараф ҳам умумбелгиланган солиқларни тўлайди.
Ускуна бепул фойдаланишга берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?