Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 41 / ҚҚС хусусида

Товар қайтарилганда ёки хизмат рад этилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига қандай тузатиш киритилади

 

Товарлар қайтарилиши – кам учрайдиган ҳолат эмас. Сотиб бўлинган товарларни яроқлилик муддати тугаганлиги, нуқсон аниқланганлиги ва ҳ.к. сабаблар туфайли қайтаришлари мумкин. Корхонанинг бухгалтерия хизмати учун шу каби операциялар муайян ҳужжатларни (қайтариш далолатномаси, қўшимча ҳисобварақ-фактура) расмийлаштиришга олиб келади. Бундан ташқари, ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритилиши керак.

Тузатиш киритишнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА мисолларда тушунтиради.

 

– Агар сотиб олувчи ўзи сотиб олган товарни қайтарса (тўлиқ ёки қисман) ёки буюртмачи унга кўрсатилган хизматни рад этса, қўшимча («салбий») ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш зарур.

Жўнатилган ва сотиб олувчи томонидан тасдиқланган (агар бунинг имкони бўлса) қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш зарур. Тузатишни товар қайтарилган (хизмат рад этилган) ойда акс эттиринг (СК 257-м. 1, 4-қ.). 

 

Мисол. Сотиб олувчи томонидан товар қайтарилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш

Корхона 2020 йил 10 апрелда бошқа корхонага 11 500 минг сўмлик товар реализация қилди, шу жумладан ҚҚС – 1 500 минг сўм.

2020 йил 14 май куни аниқланган нуқсон туфайли сотиб олувчи 1 150 минг сўмлик 4 бирлик товарни қайтарди, шу жумладан ҚҚС – 150 минг сўм.

Қайтарилган товарнинг таннархи – 800 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида сотиб олувчи томонидан нуқсонли товар қайтарилганда ҚҚСга тузатиш киритишни бундай тарзда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Сотиб олувчи томонидан қайтарилган товар унга пул маблағлари ўтказилган ҳолда акс эттирилди

(1 150 / 1,15)

1 000

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши»

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

Илгари ҳисобланган ҚҚСга тузатиш киритилди

(1 150 / 115 х 15)

150

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

Сотиб олувчи томонидан қайтарилган товар дебиторлик қарзи бекор қилинган ҳолда акс эттирилди, агар мазкур товар учун илгари ҳақ тўланмаган бўлса

(1 150 / 1,15)

 

1 000

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Илгари ҳисобланган ҚҚСга тузатиш киритилди

(1 150 / 115 х 15)

150

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

Сотиб олувчи томонидан қайтарилган товар кирим қилинди

 

800

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

9120 -«Реализация қилинган товарларнинг таннархи»

 

Реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритилди

 

1 000

 

9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши»

 

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

● ҳисобварақ-фактура қўшимча эканлиги тўғрисида белги;

● қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;

● тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

● нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати;

● ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий) (Низом 42-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова);

● ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рақами 24.02.2020 йилдаги ­3221-сон) бундай операция сиз томондан сотиб олувчига ёзиб берилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида бундай акс эттирилади:

● ҳисобварақ-фактура маълумотлари (салбий билан) Сотишлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) автоматик тарзда акс эттирилади;

● ҚҚСсиз реализация қилиш қийматига тузатиш киритиш суммасига (1 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатри 3-устунида реализация қилишдан олинган соф тушумни камайтиринг.

Буюртмачи унга кўрсатилган хизматни рад этганда ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш ҳам худди шундай тарзда амалга оширилади.

Прочитано: 423 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика