Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

Давергеодезкадастр коррупцияга қарши кураш эълон қилди

 

Давергеодезкадастр ер ресурслари, геодезия, картография ва кадастр соҳасида коррупциядан ҳоли бўлишга қасд қилганлиги тўғрисида маълум қилди. Бу вазифаларни идоранинг сайтида  Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси Халилилло Тўрахўжаев эълон қилди.  У Президентимизнинг Фармони билан яқинда мазкур лавозимга тайинланган.

 

Раиснинг фуқароларга мурожаатида Давлат қўмитасининг раҳбари мазкур идоранинг ишида коррупция элементларининг мавжудлиги, фуқароларнинг иши тез битмаслиги, сарсон бўлиши ҳолатлари бу ташкилотга бўлган ишончнинг кескин пасайишига олиб келган.

«Ҳалоллик ва поклик орқалигина Сизларнинг ишончингизни оқлаб, қўмита имижини қайта тиклашни асосий вазифам деб биламан ва бу йўналишда Сизларнинг кўмагингизга муҳтожман, - дейилади мурожаатда. – «Бунинг учун сизлар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни йўлга қўйишимиз зарур».

Давргеодезкадастр қўмитаси раҳбари идора фаолиятидаги муаммолар, ҳал этилмаган ишлар, бюрократик тўсиқ ва ғовларга дуч келинаётган бўлса, шунингдек, мазкур йўналишни ривожлантириш, такомиллаштириш бўйича ғоя ва таклифлар мавжуд бўлса, қўмита билан очиқ мулоқот қилишни сўраган.

Бунинг учун, ҳозирда Давлат қўмитасининг @uzkadastr Facebook тармоғида расмий саҳифаси, 1097 ишонч телефони, шунингдек, фуқароларга қулай бўлиши учун Telegram мессенжерида @ygkuzbot қайта алоқа боти ишга туширилгани маълум қилинди. Шунингдек Давлат қўмитаси раисининг 01@ygk.uz шахсий электрон манзилига тўғридан-тўғри мурожаат этиш мумкинлиги эслатилган.

Республикада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилиши билан бир қатор идоралар коррупцияга қарши курашишда камарбаста эканликларини эълон қилди. Бу иддаолар муайян хатти-ҳаракатлар билан амалиётда ўз аксини топади, деб умид қиламиз.

Прочитано: 502 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика