Корхона 26.05.2020 йилдан ходимни ишга қабул қилди. Буйруқ билан меҳнат шартномаси 12.06.2020 йилда бекор қилинган.
Таътил кунлари сони 15 кун этиб белгиланганда ходимга неча кун таътил берилади?
– Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган саналардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганда ходим корхонада 18 кун ишлаган, бу тўлиқ бир ой деб яхлитланади.
Ишланган давр учун фойдаланилмаган таътил кунларига компенсацияни ҳисоблаш учун тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг 1 га кўпайтириш лозим. Натижада 1,25 иш куни ҳосил бўлади (МК 141-м.).
Шу тариқа, ходимга ишланган даврда меҳнат таътили сифатида фойдаланилмаган 1,25 иш куни учун компенсация тўланиши лозим (МК 151-м.). Олинган натижа яхлитланмайди.
Ходимнинг охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МК 107-м.). Шу боис меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларда охирги иш куни кўрсатилиши тавсия этилади, бу кундан кейин шартнома амал қилмайди. Ҳисоб-китоб қилишда ушбу кунни ҳам қўшиш лозим.