Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

Бизга дуал таълимни таклиф этишмоқда. Унинг ўзи нима?

 

Бу таълим тури бўлиб, унда назарий қисм коллежда, амалий қисм эса корхонада ўтказилади. У Германия профессионал таълим тизимида кенг қўлланилади. PromHouse лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга Европа уй-жой ва кўчмас мулк таълим марказининг (EBZ, Германия, Бохум) профессионал коллеж дуал таълимини ташкил этиш тажрибаси таклиф этилмоқда. Бу ерда талабалар кўчмас мулк иқтисодиёти бўйича мутахассис касбини эгаллашади. 

 

Қоида тариқасида, унинг ўқувчилари – ўрта маълумот тўғрисидаги аттестатга эга бўлган ўрта мактаб битирувчиларидир. Унга суҳбат асосида кирилади. Ўқувчи таълим компанияси билан 3 йилга профессионал таълим тўғрисидаги шартномани тузади. Агар талаба битирув имтиҳонини топшира олмаса, унга қайта топшириш имконияти берилади ҳамда ўқиш муддати яна ярим йилга узайтирилади.

Ўқишнинг кўп қисмини талабалар корхонада ўтказади. Бу ҳафтасига 3–4 кун ёки коллежда блокларга бўлиб ўқилганда тўлиқ ҳафта дегани. Компаниянинг ўқиш талабларига мувофиқ келишини  савдо-саноат ёки бошқа палата текширади.

Коллежда ўқиш бепул. Компаниянинг ҳар бир ўқувчисига иши учун ойлик мукофот тўланади, зеро бу ёшлар учун яхши рағбатдир. Ўқиш тугагандан кейин битирувчига ўқув юртининг сертификати, профессионал таълим ва ўқишни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

Ўз маблағларини талабаларни дуал ўқитишга йўналтирган компаниялар ўқиш тугагандан кейин битирувчиларнинг шу ерда ишлаб қолишларидан манфаатдордирлар. Битирувчиларнинг ўзлари ҳам бундан манфаатдор бўладилар. Чунки бу ерда ўқиганларнинг аксарияти дуал дастурлар бўйича ўқитилган компаниялардан таклифлар олишади.

 

Дуал таълимнинг афзалликлари

Дуал таълим тизими анъанавий таълимга нисбатан бир нечта афзал жиҳатларга эга. 

Ўқувчи ўқиш жараёнида корхонада амалий кўникмаларга ва жамоада муайян обрў-нуфузга эга бўлади. Компания тўлайдиган стипендия туфайли ўқувчи ўқиш жараёнига чуқур шўнғиши мумкин. Талаба ишлаб чиқаришда ўзини қандай намойиш эта олганига қараб, у коллежни битиргандан кейин худди шу компанияга уни ишга таклиф қилишлари мумкин. Шундай бўлган тақдирда у бошқа иш қидиришга вақт сарфлаб ўтирмайди, янги лавозим мажбуриятларини эгаллашга ҳаракат қилмайди, янги жамоаларга кўникиши ҳам шарт бўлмайди. Кўпинча компанияда ўқиш вақтида юқори билим ва қобилиятни намойиш эта олган битирувчини муваффақиятли истиқбол кутади.  

Иш берувчи корхонанинг талабларига мувофиқ келувчи (четдан келган бошқа номзодлардан фарқли ўлароқ) малакали мутахассисларни қўлга киритади. Пировард натижада у яқин келажакда таълим олувчига сарф этган ўз капиталидан ўрта муддатли истиқболда кўпроқ самарани қўлга киритади. Корхона ходимларни танлаш ва қайта ўқитиш билан боғлиқ харажатларни иқтисод қилиб қолади.

Давлат дуал профессионал таълимнинг ижобий таъсири воситасида иқтисодиёт ва жамият учун сиёсий афзалликларга эга бўлади. Кадрларни тайёрлашнинг бундай шакли бизнес иштироки билан фаолият кўрсатувчи мутахассисларга бўлган талабни қондиради (ишлаб чиқариш таълими воситасида).

 

Кўчмас мулк иқтисодиёти бўйича мутахассис: фаолиятнинг кенг жабҳаси

EBZ коллежида дуал ўқитиш доирасида битирувчилар кўчмас мулк иқтисодиёти бўйича мутахассис касбига эга бўладилар. Бу кенг миқёсдаги профессионаллар бўлиб, улар кўчмас мулк иқтисодиётининг қуйидаги барча секторларида ишлай оладилар:

  • кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш;
  • турар жой ва улушли мулкни асослаш ва бошқариш;
  • мижозларга кўчмас мулк масалаларида маслаҳатлар бериш;
  • кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларни ривожлантириш;
  • янги қурилишни охиригача етказиш, кўчмас мулкни модернизация ва санация қилиш;
  • кўчмас мулк бозорини таҳлил этиш, маркетинг концепцияларини жорий этиш;
  • бино техник бошқарувини ташкил этиш ва назорат қилиш.

 

Кўчмас мулк иқтисодиёти бўйича мутахассис билан УМТ бошқарувчиси ўртасидаги фарқ нимада

Уй-жой мулкдорлари ташкилотини (УМТ) бошқариш учун жавобгарлик уй-жой мулкдорлари ва унинг бошқарувчисининг зиммасида бўлади. Бошқарув объекти бўлиб барча мулкдорларга тегишли бўлган, улар хизматида турган ва фойда келтирадиган мулкдорларнинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

УМТ бошқарувчиси қуйидагиларни бажаради:

  • мулкдорларнинг умумий йиғилишини чақиради ва ўтказади;
  • мулкдорлар томонидан қабул қилинган қарорларни ижро этади;
  • йиллик ҳисобот ва бизнес-режани тузади;
  • умумий мол-мулкнинг жорий ва мукаммал таъмирини ўтказади;
  • мулкдорлар умумий мол-мулкини сақлаш учун умумий маблағларни бошқаради.

 

УМТ бошқарувчиси қандай тайинланади

Ушбу лавозимга бошқарувчи мулкдорлар кўпчилик овози билан 5 йиллик муддатга  тайинланади. Унинг иши бошқарувга доир шартнома ва турар жой мулки тўғрисидаги қонуннинг ҳуқуқий талаблари билан белгиланади. Шартнома муддати узайтирилиши, мансаб мажбуриятлари бузилган тақдирда эса – муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

*УМТ – у хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ўхшайди.

Прочитано: 10150 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика