Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилганда гигиеник сертификат олиш мажбурийми?
– Экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ихтиёрий равишда сертификатлаштирилади (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорнинг 1-б.).
Маълумот учун. Худди шу ҳужжат билан Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати (1-илова) ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низом (3-илова) тасдиқланган.