Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 27 / Долзарб мавзу

Ким инсофли солиқ тўловчи, кимлар ҳуқуқбузар?

 

Кенг жамоатчилик бу каби маълумотларни билишга ҳақли ва улар билан «Солиқ соҳасида жамоатчилик назорати» веб-порталида яқиндан танишиш мумкин.


– Марказимиз томонидан яратилган ушбу портал my2.soliq.uz электрон манзилида фаолият юритади. Унда 30 га яқин солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг тавсифи ва уларга белгиланган жавобгарлик тури, жарима миқдорлари батафсил акс этган, – дейди «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази мутахассиси Фаррух АҲМEДОВ. – Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида солиқ сири ҳисобланмайдиган маълумотлар жойлаштирилган. ҚҚС тўловчилари, солиқлар ва бошқа йиғимлар бўйича қарздорлар, банкрот корхоналар рўйхати ҳам тақдим этилган.

Инсофли солиқ тўловчилар ва солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарлар рўйхати эса порталнинг энг асосий нуқталаридан бири. Мазкур рўйхат таркиби ҳар куни порталда автоматик тарзда янгилаб борилади. Уни шакллантиришда ҳозирча тадбиркорлик субъектларининг фақат қарздорлик ҳолати эътиборга олиняпти. Келгусида солиқ тўловчиларни мазкур тоифаларга ажратишга асос бўладиган аниқ мезонлар сонини кенгайтириш режалаштирилган.

Агар вақтинчалик молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектлари инсофли солиқ тўловчилар рўйхатида бўлса, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ таътиллари берилиши мумкин. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарлар рўйхатидан ўрин эгаллаган тадбиркорлик субъектларининг эса инсофли солиқ тўловчилар сафига қўшилиши ёки ҳеч бўлмаганда ўз фаолиятига нисбатан муносабатини ижобий томонга ўзгартириши учун албатта, имконият бор.

Мутахассис фикрича, ушбу веб-портал орқали солиқ ҳуқуқбузарларини аниқлаш ва уларга қарши курашишда солиқ хизмати органларига яқин кўмакчига айланиши мумкин. Яъни, солиқ ҳуқуқбузарлигидан хабардор бўлган исталган шахс порталда қайд этилган «Ишонч телефони» ёки электрон ариза юбориш орқали бу ҳақда давлат солиқ хизмати органларига хабар бера олади. Бунда ҳуқуқбузар ташкилот номи (ёки фуқаронинг исм-шарифи), қайси ҳудудда жойлашгани, ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил каби маълумотлар аниқ ва тўлиқ кўрсатилиши талаб этилади. Электрон ариза билан биргаликда ҳуқуқбузарликка оид фото, аудио ҳамда видеоматериал ёки бошқа ҳужжатли маълумотларни ҳам ҳавола этиш мумкин.

Фойдаланувчи ўзининг хабари билан боғлиқ ҳолда кечадиган барча жараёнлар – ҳуқуқбузарлик фактининг тасдиқланиши, ҳуқуқбузарликка оид тушунтиришлар, (мавжуд бўлса) текширув натижаси, ҳуқуқбузарларнинг жарималари ҳақида хабардор бўлиб бориш имконига эга.

 

Демак, бу солиқ хизмати органлари ва жамоатчиликнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва ўз вақтида бартараф этишдаги биргаликдаги кураши бўлади.

 

 ЎзА материали асосида.

Прочитано: 555 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика