Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 27 / Жавоб берамиз

ҚҚС бўйича имтиёзли айланма

 

Корхона банк ташкилоти ёки суғурта компанияси ҳисобланмайди. СКнинг 268-моддаси 4-қисмига мувофиқ ҚҚС суммасини ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллайдиган солиқ тўловчи солиқ суммасини солиқ солинадиган айланма суммасининг товарларни реализация қилиш бўйича айланманинг умумий суммасидаги жорий календарь йил ичида ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган солиштирма миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқлайди. Бунда товарларни реализация қилиш бўйича айланманинг умумий суммаси солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланмадан жамланади.

Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш учун реализация қилиш бўйича умумий суммага пул шаклида берилган қарз, у бўйича фоизлар, шунингдек пул шаклидаги мажбуриятларни бажарилиши назарда тутилган учинчи шахсларнинг кафиллиги киритиладими? Уларга нисбатан СКнинг 244 ва 245-моддалари қўлланиладими?

 

Миллий валюта муомаласи, шу жумладан пул шаклида қарз бериш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш ҚҚС солиш, объекти ҳисобланмайди (СК 238-м. 3-қ. 4-б.).

 

Учинчи шахcлар учун кафиллик

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади (ФК 292-м. 1-қ.) – бу миллий валюта муомаласи билан боғлиқ операция.

Бунда кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли (ФК 295, 297-м.).

Фоизлар ва мукофот кафил учун айланма ҳисобланади. СКнинг 244-моддасига мувофиқ улар ҚҚС солишдан озод этилган молиявий хизматлар жумласига киритилади (СК 244-м. 1-қ. 6, 7-б.). Бунда улар ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда айланманинг умумий суммасига киритилади (СК 268-м.).

Пул шаклида тақдим этилган қарзлар, шунингдек улар бўйича фоизлар

Қарз шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига пул беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 732-м. 1-қ.) – бу миллий валюта муомаласи билан боғлиқ операция ҳисобланади.

Бунда қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади (ФК 734-м.). 

Қарз бўйича фоизлар қарз берувчи учун айланма ҳисобланади. СКнинг 244-моддасига мувофиқ улар ҚҚС солишдан озод этилган молиявий хизматлар жумласига киритилади (СК 244-м. 1-қ. 6, 7-б.). Бунда улар ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда айланманинг умумий суммасига киритилади (СК 268-м.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 448 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика