Юк транспорти олиб кирилганда божхона имтиёзлари тақдим этиладими?
– 2022 йил 1 январга қадар ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8701 20, 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 22, 8704 23 (самосваллардан ташқари), 8716 31, 8716 39) ва авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган (6.03.2019 йилдаги ПҚ-4230-сон қарорнинг 9-б.).