Ўзбекистон фуқароси хорижий давлатнинг элчихонасида ишлайди. Элчихона ходимнинг даромадларидан ЖШДСни тўламайди. Ходим йил якунлари бўйича солиқ инспекциясига декларация топширади ва ўзи ЖШДСни тўлаб боради. Пенсияни расмийлаштириш учун ижтимоий солиқ тўланган бўлиши керак.
Хорижий давлат элчихонаси ходими қандай қилиб ижтимоий солиқни тўлайди?
Хорижий давлатлар элчихоналари ижтимоий солиқ тўловчилари бўлиб ҳисобланмайди (СК 402-м.).
Хорижий давлат элчихонасида ишловчи ЎзР фуқароси ижтимоий солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда ихтиёрий асосда тўлайди. Бунинг учун у жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида ариза беради. Ижтимоий солиқ декларация асосида ЖШДС тўлаш муддатларида тўланади (СК 409-м.).
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.