Norma.uz

Автокредитни муддатидан олдин сўндиришнинг ўзига хос жиҳатлари

Суғурталаш амалиёти

Автокредитни муддатидан олдин сўндирган қарз олувчи суғурта мукофотининг бир қисмини қайтаришни мўлжаллаган. Бироқ суғурта компанияси унга тўлов тўлашни рад этди.

Ушбу ҳолатни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Лочинбек Исабеков шарҳлаб берди.

 

Автокредитни муддатидан олдин

сўндиришнинг ўзига хос жиҳатлари

– Автокредитни расмийлаштиришда сотиб олинаётган машина банкнинг гарови, қарзга олинаётган пулларнинг қайтарилиш кафолати бўлади. Шу боис автомобилни қарз муддатига суғурталаш лозим. Бинобарин, кредит 4 йилга расмийлаштирилган бўлса, суғурта компаниясининг шартномасига мувофиқ белгиланган фоизни (суммани) қайта тўлашга тўғри келади.

 

ВАЗИЯТ. Фуқаро автомобилни хусусий банк орқали сотиб олди, кредитни 48 ойга расмийлаштирган. Шундай муддатга суғурта компанияси билан 3 312 000 сўмлик шартнома тузган. Автомобиль сотиб олганига бир йил бўлгач, кредитни муддатидан олдин сўндирган.

Сўнгра суғурта компаниясига тўланган суғурталаш суммасининг бир қисмини қайтариб беришлари учун мурожаат қилган, бироқ суғурталовчилар буни рад этишган. Уларнинг фикрича, кредит ва суғурталаш шартномалари бир-бирига боғлиқ эмаслиги сабабли қарз муддатидан олдин сўндирилганда мижоз суғурталаш бўйича пул маблағларининг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли эмас.

 

Суғурта шартномасига суғурталаш қийматининг бир қисми қайтарилмаслиги тўғрисидаги банд киритилганлиги маълум бўлган. Хусусан, «Автокредит» суғурта шартномасининг 11.2-бандида шундай дейилган: суғурталовчи томонидан мажбуриятлар бузилганлиги сабабли шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда тўланган суғурта мукофоти тўлиқ миқдорда қайтарилади. Ушбу шартноманинг 11.3-бандида назарда тутилишича, суғурталанувчи шартноманинг 11.2-бандига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилса тўланган бонус қайтарилмайди.

 

Бу қонунийми? 

Суғурта компанияси шартномасининг кўрсатиб ўтилган бандлари Фуқаролик кодексининг 948-«Суғурта шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш» моддасига, шунингдек «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини камситувчи шартнома шартлари ҳақиқий ҳисобланмаслиги» моддаси талабларига зиддир.

Қонун бўйича истеъмолчилар ҳуқуқларини камситувчи ва қонунчиликка зид бўлган шартнома шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Уларни қўллаш натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, улар тайёрловчи (бажарувчи, сотувчи) томонидан қопланиши лозим.

Суғурта ҳодисаси ёки суғурта хатари юз бериши эҳтимоли йўқолган тақдирда суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилишда, суғурталовчи суғурта амал қилган муддат мобайнида ушбу вақтга мутаносиб равишда мукофотнинг бир қисмини олишга ҳақли бўлади. Кредит сўндирилган бўлса, суғурта шартномаси аҳамиятини йўқотади. У бўйича тўлов иложсиз бўлади, чунки автосалон ва қарздорни энди ҳеч қандай мажбуриятлар боғлаб турмайди.

 

Узоқ музокаралар натижасида… 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоҳи хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан суғурта компаниясига тушунтириш тусидаги хат бир неча марта юборилган.

Агентлик суғурта компанияси билан олиб борган узоқ музокаралар натижасида истеъмолчига 635 745 сўм миқдорида пул маблағлари қайтарилишига эришган. Суғурта учун тўланган 3 312 000 сўмдан 2 542 981 сўм қайтарилган. Улардан хизмат харажатлари учун фақат 769 019 сўм ушлаб қолинган, бу жами сумманинг 23%ини ташкил этади.

Мазкур ҳолат тузилган шартномалар шартларини белгилашдан бошлаб то улар бажарилгунига қадар суғурталаш соҳасида муаммолар мавжудлигидан далолат беради. Бугунги кунда автокредитни расмийлаштиришда суғурталаш мажбурийдир. Бунда муддатидан олдин пулларни банкка қайтарган қарз олувчилар кредит олишда расмийлаштирилган суғурталаш пулининг бир қисмини қайтариб олишга ҳақлилиги Қонун билан мустаҳкамланган.

Прочитано: 620 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика