Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 31 / Паспорт масалалари

Паспорт – яшаш жойи бўйича

 

Ҳарбий хизматдан қайтганимга кўп бўлмади. Бироқ чақирув жойига эмас, балки бошқа аҳоли пунктига қайтдим.

Пропискам йўқлигига қарамай, ҳақиқатда яшайдиган жойим бўйича паспорт олиш учун мурожаат қилишим мумкинми?

 

– Ҳа, мумкин. Ҳарбий хизматчи хизмат тугаганидан кейин бир ой муддатдан кечиктирмай доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига паспортни расмийлаштириш учун мурожаат этиши шарт.

Ҳарбий хизматчининг доимий рўйхати мавжуд бўлмаган тақдирда паспорт олиш учун у олдинги рўйхатда турган жойи ёки туғилган жойи ёхуд амалда яшаб турган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин (Низомнинг 9-банди, ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Шу тариқа, доимий пропискангиз бўлмаса, ҳеч қандай муаммосиз яшаш жойингиздаги МваФР бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин, у ерда ЎзР Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган ва захирага бўшатилган ҳамда паспорти бўлмаган ҳарбий хизматчиларга Қуролли Кучлар офицери ёки контракт бўйича ҳарбий хизматчисига шахсини тасдиқловчи гувоҳномаларга асосан паспорт берилади.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 428 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика