Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 31 / Паспорт масалалари

Боланинг хорижга чиқишига рухсатнома

 

Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланаман ва фарзандим билан Самарқандда яшайман. Собиқ турмуш ўртоғимнинг ҳам фуқаролиги йўқ, у алоҳида яшайди. Яқинда РФнинг Тошкентдаги Элчихонасида Россия фуқаролигини қабул қилганини эшитдим. Кейинчалик хорижга чиқиш учун ўғлимга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштирмоқчиман, бироқ собиқ турмуш ўртоғим хорижга чиқишга рухсатнома беришни рад этмоқда.

Мазкур ҳолатда қандай йўл тутишим керак?

– Вояга етмаган фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда ота-оналардан бирининг розилиги талаб қилинмайди (Низомнинг 13-1-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 2-илова):

  •  ота-онанинг бири вафот этганда (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
  •  ФҲДЁ органи томонидан берилган ёлғиз она тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлганда;
  • боланинг ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлса;
  •  ота-оналардан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
  •  ота-оналардан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганда (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
  •  ота-оналардан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
  •  ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўчирилганда ва хорижда доимий яшаётганда.

Ушбу масала юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.

Ота-оналардан бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун суд мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ушбу шахсларни хорижга юбораётган ташкилотларнинг вакиллари тегишли аризалар билан мурожаат қиладилар.

Шу тариқа, айни пайтда собиқ турмуш ўртоғингиз Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланса, вояга етмаган болангизнинг хорижга чиқиши учун унинг рухсати зарур бўлмайди.

Прочитано: 429 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика