Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ давлат органига лавозимга ишга таклиф этилган юқори малакали мутахассис сифатида лавозимда бўлган даврда оилам билан бирга прописка қилинганман. Ушбу ташкилотда 4 ярим йил ишладим. Ишлаган давримда квартира сотиб олдим ва айни пайтда ушбу квартирада яшайман. Бироқ доимий пропискам хизмат квартираси жойлашган жой бўйича расмийлаштирилган. Пандемия сабабли мен қисқартиришга тушдим. Кадрлар хизмати ходимининг айтишича, мени доимий прописка қилинган жойимдан вилоятга кўчиришар экан.
Шу тўғрими?
– Йўқ, бу нотўғри. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 2, 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган (лавозимида турган) кундан бошлаб 3йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойша Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 24-банди).
Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ томонидан 3 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади. Фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, унинг паспортига штамп қўйиш ва гербли муҳр билан тасдиқлаш орқали доимий прописка расмийлаштирилади (Йўриқноманинг 25-банди).