Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 31 / Кадрлар бўлими

Ишдан бўшатиш ва ҳисоб-китоб

 

Корхона 26.05.2020 йилдан ходимни ишга қабул қилди. Буйруқ билан меҳнат шартномаси 12.06.2020 йилда бекор қилинган.

Таътил кунлари сони 15 кун этиб белгиланганда ходимга неча кун таътил берилади?

 

– Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган саналардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганда ходим корхонада 18 кун ишлаган, бу тўлиқ бир ой деб яхлитланади.

Ишланган давр учун фойдаланилмаган таътил кунларига компенсацияни ҳисоблаш учун тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг 1 га кўпайтириш лозим. Натижада 1,25 иш куни ҳосил бўлади (МК 141-м.).

Шу тариқа, ходимга ишланган даврда меҳнат таътили сифатида фойдаланилмаган 1,25 иш куни учун компенсация тўланиши лозим (МК 151-м.).  Олинган натижа яхлитланмайди.

 

Ходимнинг охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МК 107-м.). Шу боис меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларда охирги иш куни кўрсатилиши тавсия этилади, бу кундан кейин шартнома амал қилмайди. Ҳисоб-китоб қилишда ушбу кунни ҳам қўшиш лозим.

Прочитано: 525 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика