Электрон меҳнат дафтарчаларига ўтиш чоғида кўп ташкилотларда кадрлар хизматлари СТИРни киритганда тизим жисмоний шахсни топмаган ҳолатга дуч келишди. Муаммони ҳал қилиш учун солиқ органларига мурожаат қилиш зарур. Вазиятни ДСҚнинг Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Комил САЙИДОВ тушунтирди.
– Мазкур муаммо бугунги кунда жуда долзарбдир. Афсуски, паспорт ёки прописка ўзгарганда СТИР маълумотларига киритилиши учун солиқ органларига янги паспорт ва прописка маълумотларини тақдим этиш зарурлигини ҳамма ҳам билмайди. Шу боис қачонки амалиётда СТИР хато билан чиқса, шунда бизга мурожаат қилишади.
Солиқ тўловчи уйдан чиқмасдан – mysoliq.uz орқали ўзгартиришларни киритиш учун зарур маълумотларни тақдим этиши мумкин:
- бош саҳифада «Ҳисобга қўйиш» тугмасига босинг;
- очилган саҳифада «Ҳисоб маълумотларини ўзгартириш» ҳаволасига босинг;
- очилган шаклни тўлдиринг. Бунда сатрда «Жисмоний шахсларнинг ҳисоб маълумотларини ўзгартириш» вариантини кўрсатишни ва паспорт варақларининг скан ёки фотосини илова қилишни унутманг. Скан ёки фотодаги матн аниқ ва осон ўқиладиган бўлиши керак.
3 иш кунидан кейин ДСИ сизни аризани кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилади.
Олег Гаевой
тайёрлади.