Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 31 / Кадрлар бўлими

Меҳнат вазирлиги 833 касб бўйича стандартларни эълон қилди

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги mehnat.uz расмий сайтининг «Фаолият йўналишлари» бўлимида янги рукн – «Профессионал стандартлар» пайдо бўлди. Унда 833 касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти мавжуд ва ушбу база яна кенгайтирилади. Бу ҳужжатлардан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Элла ГРАНОВСКАЯ гапириб берди.

 

- Профессионал стандартларни ишлаб чиқиш Президентнинг 6.09.2019 йилдаги ПФ-5812-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги 287-сон қарорида назарда тутилган. Улар ўз ичига ходимларнинг барча касб билимлари ва маҳоратларини олган ҳолда компаниянинг кадрларга доир сиёсатини юритишга ёрдам беради.

Стандартда талаблар шундай тарзда баён этилганки, уни тармоққа мансублигидан қатъи назар ҳар қандай ташкилотга қўллаш мумкин. Ўзига хос хусусиятга эга анча тор, тармоққа мансублиги билан шартланган талаблар ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномаларида ёзилади.

Иш берувчи профессионал стандартларни қуйидагилар учун қўллайди:

муайян малака даражасига эга ходимларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

  • кадрларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйиш;
  • меҳнатни оқилона тақсимлаш ва ташкил этиш;
  • ходимлар тоифаси ўртасида функциялар, ваколатлар ва жавобгарликни ажратиш;
  • қўлланиладиган технологиялар хусусиятларини инобатга олган ҳолда ходимларнинг меҳнат вазифаларини белгилаш;
  • ходимларни тайёрлаш (касбий таълим ва касбга ўқитиш) ва қўшимча касбий таълимни ташкил этиш;
  • меҳнатни ташкил этиш;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўрнатиш.

Кадрлар бўлими ходими бундай профессионал стандарт ёрдамида:

  • номзод билан суҳбат ўтказиш, бунда ҳеч қандай муҳим нарсани эътибордан қочирмаслик имкониятига эга;
  • талабгорнинг тайёргарлик даражасини ва унинг қўйиладиган талабларга тўғри келишини аниқлаши мумкин.

 

 Олег Гаевой.

Прочитано: 457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика