Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 34 / Бухгалтерга тавсиялар

Харидорда чегирмалар қандай ҳисобга олинади

 

Янги Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 4-сон БҲМС-«Товар-моддий захиралар» тасдиқланди (АВ томонидан 30.06.2020 йилда 3226-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Унда ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормалари ва уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш тартиби акс эттирилган. Янги Стандартнинг 16-банди – ТМЗни харид қилишда олинган чегирмалар бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларида кўп саволларни юзага келтирди. «Norma» компаниясининг етакчи эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА ушбу бандни амалиётда қандай қилиб тўғри қўллаш кераклигини тушунтириб берди.

 

– Ташкилотнинг маркетинг ва нарх сиёсати билан белгиланадиган чегирмалар тизими нархни тартибга солиш элементларидан бири ҳисобланади. Амалиётда чегирмаларнинг ҳар хил турлари қўлланилади.

Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида 4-сон БҲМС билан чегирмалар шартли равишда икки турга бўлинган:

ТМЗни харид қилиш (юклаб жўнатиш) пайтида харидорларга бериладиган (ҳисобда алоҳида проводка билан ажратиб кўрсатилмайди);

ТМЗ харид қилинганидан (юклаб жўнатилганидан) ва кирим қилинганидан кейин харидорларга бериладиган (уларни олиш ҳуқуқи харидор шартноманинг муайян шартларини бажаришига боғлиқ).

Харидорнинг чегирма олиш шартлари муайян турдаги товарни реализация қилиш бўйича шартномада (контрактда), оммавий офертада ёки сотувчи ва харидор ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатларда акс эттирилиши керак.

Харидор ТМЗни қабул қилиб олиш пайтида олган чегирмалар

Харидор товар-моддий захираларни қабул қилиб олиш санасида олган чегирмалар, тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлганда, харид қилинган ТМЗ нархи (қиймати) камайишига олиб келади. Улар харид қилиш харажатлари таркибига киритилмайди.

Мисол. ТМЗ қабул қилиб олинган пайтда чегирма олиш

Шартнома шартларига кўра 50 ва ундан ортиқ гулқоғоз рулони сотиб олинганда харидорга харид қийматининг 5%и миқдорида чегирма берилади. Харидор 1 та рулон учун ҚҚС билан бирга 230 000 сўм тўлаб, 52 та рулонни сотиб олди.

Сотувчи ҳисобварақ-фактурани расмийлаштираётганда гулқоғозларнинг реализация қилинишини харидор фойдаланган чегирмани ҳисобга олган ҳолда, яъни 5%га арзонлаштириб акс эттиради:

  •  миқдори – 52 та рулон;
  •  чегирмани ҳисобга олган ҳолда 1 та рулонни реализация қилиш нархи– 190 000 сўм ((230 000 / 1,15) х (100% – 5%));
  •  ҚҚСсиз умумий қиймати – 9 880 000 сўм (190 000 х 52);
  •  ҚҚС – 1 482 000 сўм (9 880 000 х 15%);
  •  ҚҚС билан етказиб бериш қиймати –11 362 000 сўм (9 880 000 + 1 482 000).

Харидор 9 880 000 сўмлик 52 рулон гулқоғозни кирим қилади, ҚҚС тўловчиси бўлса, 1 482 000 сўм миқдоридаги ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин. Бунда харидорнинг кредиторлик қарзи (тўлаш учун счёт) 11 960 000 сўм (52 х 230 000) ўрнига 11 362 000 сўмни (52 х 218 500) ташкил этади. Бу ҳолда 5%лик чегирма суммаси харидорнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Харидорда бухгалтерия проводкалари:

  •  Дт 2910-«Омбордаги товарлар» - Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 9 880 000 сўмлик суммага (52 дона);
  •  Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича» Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 1 482 000 сўмлик суммага.

Бу ҳолда сотувчи ҳисобварақ-фактурани шу заҳоти чегирма ҳисобга олинган нархда расмийлаштиради:

Товарлар (хизматлар) номи


Ўлчов бирлиги


Миқдори


 Нархи


 Етказиб бериш қиймати


 ҚҚС


 ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати


Ставка,

%

Сумма

 

Гулқоғоз арт. №98/23

рул.

52

200 000

10 400 000

15%

1 560 000

11 960 000

Чегирма 5%

 

 

 

 

 –10 000

– 520 000

15%

– 78 000

– 598 000

Чегирмани ҳисобга олган ҳолда жами

 

 

52

 

190 000

 

 9 880 000

 

15%

 

1 482 000

 

11 362 000

 Тўлаш учун жами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11 362 000

 

Чегирмалар қўшимча ТМЗни текинга олиш шаклида ҳам берилиши мумкин. Бу ҳолда тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлиши шарт.

Олинган ТМЗ таннархи харид қилинган ТМЗ қийматини харид қилинган, шу жумладан текинга олинган ТМЗнинг бутун ҳажмига тақсимлаш йўли билан аниқланади.

Мисол. Қўшимча бепул ТМЗ кўринишида чегирма олиш

Шартнома шартларига кўра 50 рулон гулқоғоз сотиб олинганда харидорга шу турдаги гулқоғозларнинг яна 2 та рулонини текинга бериш кўринишида чегирма тақдим этилади. Харидор 1 та рулон учун ҚҚС билан бирга 239 200 сўм тўлаб, 50 та рулонни сотиб олди.

Сотувчи юклаб жўнатиш пайтида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштираётганда гулқоғозларнинг реализация қилинишини харидор фойдаланган чегирмани ҳисобга олган ҳолда, яъни 2 та рулонни қўшиб акс эттиради:

  •  миқдори – 52 та рулон (50 + 2);
  •  нархи – 200 000 сўм ((239 200 х 50) / 1,15) / 52;
  •  ҚҚСсиз қиймати – 10 400 000 сўм (200 000 х 52);
  •  ҚҚС – 1 560 000 сўм (10 400 000 х 15%);
  •  ҚҚС билан етказиб бериш қиймати –11 960 000 сўм (10 400 000 + 1 560 000).

Харидор 10 400 000 сўмлик 52 рулон гулқоғозни кирим қилади, сотувчи тақдим этган ҳисобварақ-фактурага кўра 1 560 000 сўм миқдоридаги ҚҚСни эса ҳисобга олиши мумкин.

Бу ҳолда чегирма суммаси бухгалтерия ҳисобида олинган товарлар миқдорининг оширилиши ва улар нархининг камайтирилиши кўринишида акс эттирилади, бироқ алоҳида бухгалтерия проводкалари билан кўрсатилмайди.

Харидорда бухгалтерия проводкалари:

  •  Дт 2910-«Омбордаги товарлар» - Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 10 400 000 сўмлик суммага (52 дона);
  •  Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича» - Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 1 560 000 сўмлик суммага.

Бу ҳолда сотувчи ҳисобварақ-фактурани шу заҳоти чегирма ҳисобга олинган нархда расмийлаштиради:

Товарлар (хизматлар) номи


Ўлчов бирлиги


Миқдори


 Нархи


Етказиб бериш қиймати


 ҚҚС


ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати


Ставка,

%

Сумма

 

Гулқоғоз

арт. № 23459

рул.

 

50

 

208 000

 

10 400 000

 

15%

 

1 560 000

 

11 960 000

 

Гулқоғоз

арт. № 23459

чегирма бўйича

рул.

 

2

 

 

 

 0

 

15%

 

0

 

0

 

Чегирмани ҳисобга олган ҳолда жами

рул.

 

52

 

200 000

 

10 400 000

 

15%

 

1 560 000

 

11 960 000

Тўлаш учун жами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11 960 000

 

ЭҲФ оператори тизимида биринчи мисолда тавсифланганидек чегирма фоизи кўрсатиладиган ҳисобварақ-фактуранинг чегирмали махсус турини танлаш лозим. Шу ўринда ЭҲФ операторларининг барчасида ҳам чегирма ҳисобга олинган ҳисобварақ-фактуранинг алоҳида шакли мавжуд эмаслигига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Ҳатто чегирмали ҳисобварақ-фактура шакли мавжуд бўлган ЭҲФ операторларида ҳам айни пайтда у иккинчи мисолда кўрсатилганидек бепул товарнинг қўшимча миқдорига чегирмани қўллаш имконини бермаяпти.

Барча ЭҲФ операторлари 4-сон БҲМС қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил турдаги чегирмалар кўрсатилган ҳисобварақ-фактура шаклини ЭҲФ шакллари таркибида назарда тутсалар, мақсадга мувофиқ бўларди. Шундай қилиш зарур, сабаби ҚҚС ҳисоб-китобида (1-илова, АВ рақами 3221 24.02.2020 й.) кўрсаткичларнинг тўғри акс эттирилишига таъсир кўрсатади.

Харидор ТМЗни қабул қилиб

олганидан кейин олган чегирмалар

Харидор келгусида муайян мажбуриятларни бажаришига қараб чегирмалар берилиши мумкин. Масалан, 10 кун ичида суммани тўлиқ тўлаган харидорга 10% миқдорида чегирма берилади. Ёки – 3 кун ичида ҳақини тўлаганда сотиб олган миқдорининг 5%и ҳажмида қўшимча равишда товар текинга берилади ва ҳ.к.

Бу ҳолда харидор олган чегирмалар унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади ва илгари харид қилинган (қабул қилиб олинган) ТМЗ қийматини камайтирмайди.

Олинган чегирмалар суммалари қуйидаги солиқлар бўйича солиқ базасини ҳисоб-китоб қилиш чоғида даромадлар таркибига киритилади:

  •  фойда солиғи бўйича;
  •  айланмадан олинадиган солиқ бўйича.

Мисол. ТМЗ қабул қилиб олинганидан кейин чегирма олиш

Шартнома шартларига кўра 5 кун ичида 100 фоиз ҳақини тўлаган ҳолда 50 ва ундан ортиқ рулон гулқоғоз сотиб олинганда харидорга харид қийматининг 5%и миқдорида чегирма берилади.

Харидор ҚҚС билан бирга 11 960 000 сўмга 52 та рулон сотиб олди.

Сотувчи гулқоғоз юклаб жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштираётганда реализация қилишни чегирмани ҳисобга олмасдан акс эттиради:

  • миқдори – 52 дона;
  • нархи – 200 000 сўм ((11 960 000 / 1,15) / 52);
  • ҚҚСсиз қиймати – 10 400 000 сўм (200 000 х 52);
  • ҚҚС – 1 560 000 сўм (10 400 000 х 15%);
  • ҚҚС билан етказиб бериш қиймати –11 960 000 сўм (10 400 000 + 1 560 000).

Сотувчи тақдим этган ҳисобварақ-фактурага кўра харидор 10 400 000 сўмга 52 рулон гулқоғозни кирим қилади, 1 560 000 сўм миқдоридаги ҚҚСни эса ҳисобга олиши мумкин. Товар чегирма қўлланишини ҳисобга олмасдан кирим қилинади.

Харидор харид қилганидан кейин тўртинчи куни 11 362 000 сўм (11 960 000 х (100% – 5%)) тўлади. Шартнома шартларини бажариб, 598 000 сўм (11 960 000 х 5%) камроқ тўлаб, чегирмадан фойдаланиши мумкин.

Харидор чегирма суммасини ҳисобот давридаги бошқа операцион даромадга киритади.

Харидорда бухгалтерия проводкалари:

  •  Дт 2910-«Омбордаги товарлар» - Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»10 400 000 сўмлик суммага (52 дона);
  •  Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича» - Кт 6010- «Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 1 560 000 сўмлик суммага.
  • Дт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - Кт 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» 11 362 000 сўмлик суммага;
  • Дт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - Кт 9390 «Бошқа операцион даромадлар» 598 000 сўмлик суммага (чегирма суммаси).

Шартномадан ташқари, ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси ёки харидорнинг чегирмадан фойдаланганини тасдиқловчи хати ушбу чегирмани акс эттириш учун асос бўлиши мумкин.

Чегирма худди шундай ТМЗни текинга олиш кўринишида тақдим этилса, уларнинг таннархи харид қилинган ТМЗ қийматини сотиб олинган, шу жумладан текинга олинган ТМЗнинг бутун ҳажмига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бу ҳолда тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлиши шарт.

Қўшимча олинган ТМЗ таннархи харидорнинг ҳисобот давридаги молиявий натижаларига киритилади.

Мисол. ТМЗ қабул қилиб олинганидан кейин қўшимча бепул ТМЗ кўринишида чегирма олиш

Шартнома шартларига кўра 5 кун ичида 100 фоиз ҳақини тўлаган ҳолда 50 ва ундан ортиқ гулқоғоз рулони сотиб олинганда харидорга чегирма берилади. Унга ушбу турдаги 2 рулон гулқоғоз текинга берилади. Харидор ҚҚС билан бирга 11 960 000 сўмлик суммага 50 та рулон сотиб олди.

Сотувчи гулқоғозни юклаб жўнатиш санасида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштираётганда реализация қилишни чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда акс эттиради:

  • миқдори – 50 дона;
  • нархи – 208 000 сўм ((11 960 000 / 1,15) / 50);
  • ҚҚСсиз қиймати – 10 400 000 сўм (208 000 х 50);
  • ҚҚС – 1 560 000 сўм (10 400 000 х 15%);
  • ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 11 960 000 сўм (10 400 000 + 1 560 000).

Сотувчи тақдим этган ҳисобварақ-фактурага кўра харидор 10 400 000 сўмлик 50 рулон гулқоғозни кирим қилади, 1 560 000 сўм миқдоридаги ҚҚСни эса ҳисобга олиши мумкин.

Харидорда бухгалтерия проводкалари:

  • Дт 2910-«Омбордаги товарлар» - Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»10 400 000 сўмлик суммага (50 донаси 208 000 сўмлик нархда);
  • Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича» - Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 1 560 000 сўмлик суммага;
  • Дт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 11 960 000 сўмлик суммага.

Харидор шартнома шартларини бажарди ва харид қилганидан кейин тўртинчи куни 100 фоиз ҳақ тўлади. У қўшимча равишда худди шундай 2 рулон гулқоғозни ҳақини тўламай олиб, чегирмадан фойдаланиши мумкин.

Бунинг учун сотувчи 2 рулон гулқоғозни бериш пайтида ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак:

  • миқдори – 2 дона;
  • нархи – 0 сўм;
  • ҚҚСсиз қиймати – 0 сўм;
  • ҚҚС – 0 сўм;
  • ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 0 сўм.

Харидорда бухгалтерия проводкалари:

  • қўшимча 2 та рулонни 2910-счётда акс эттириш керак. Уларнинг тан  нархини аниқлаш учун ҳақи тўланган ТМЗ қийматини олинганларининг  бутун ҳажмига тақсимлаш лозим;
  • таннарх 200 000 сўмга (10 400 000 / (50 + 2)) тенг бўлади;
  • Дт 2910-«Омбордаги товарлар» - Кт 9390-«Бошқа операцион даромадлар» 400 000 сўмлик суммага (2 донаси 200 000 сўмлик нархда).

Бу худди шундай (бир турдаги) товарнинг қўшимча равишда бепул олиниши сифатидаги чегирма бўлади. Бироқ шартнома шартларида бошқа турдаги товарни, масалан, гулқоғоз учун елимни текинга олиш назарда тутилган бўлса, у ҳолда харидор учун елим текинга олинган товар бўлади. Чегирмаларни акс эттириш қоидалари (4-сон БҲМС 16-б.) унга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мисол. Бошқа бепул товар кўринишида бонус олиш

Шартнома шартларига кўра 5 кун ичида 100 фоиз ҳақини тўлаган ҳолда 50 ва ундан ортиқ рулон гулқоғоз сотиб олинганда харидорга бонус – 2 қути гулқоғоз елими текинга берилади. Харидор ҚҚС билан бирга 11 960 000 сўмга 50 та рулон сотиб олди.

Сотувчи гулқоғозни юклаб жўнатиш санасида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштираётганда гулқоғоз реализация қилинишини акс эттиради:

  • миқдори – 50 дона;
  • нархи – 208 000 сўм ((11 960 000 / 1,15) / 50);
  • ҚҚСсиз қиймати – 10 400 000 сўм (208 000 х 50);
  • ҚҚС – 1 560 000 сўм (10 400 000 х 15%);
  • ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 11 960 000 сўм (10 400 000 + 1 560 000).

Сотувчи тақдим этган ҳисобварақ-фактурага кўра харидор 10 400 000 сўмлик 50 рулон гулқоғозни кирим қилади, 1 560 000 сўм миқдоридаги ҚҚСни эса ҳисобга олиши мумкин.

Харидорда бухгалтерия проводкалари:

  • Дт 2910-«Омбордаги товарлар» - Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 10 400 000 сўмлик суммага (50 донаси 208 000 сўмлик нархда);
  • Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича» - Кт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 1 560 000 сўмлик суммага;
  • Дт 6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 11 960 000 сўмлик суммага.

Харидор шартнома шартларини бажарди ва харид қилганидан кейин тўртинчи куни ҳақини тўлади. У шартнома шартларидан фойдаланиши ва қўшимча 2 қути гулқоғоз елимини текинга олиши мумкин.

Бунинг учун сотувчи 2 қути гулқоғоз елимини бериш пайтида ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак:

  • миқдори – 2 қути;
  • нархи – 0 сўм;
  • ҚҚСсиз қиймати – 0 сўм;
  • ҚҚС – 0 сўм;
  • ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 0 сўм.

Харидорда бухгалтерия проводкалари:

  • қўшимча олинган 2 қути елимни 2910-«Омбордаги товарлар» счётида акс эттириш лозим. Бунинг учун ҳужжат билан тасдиқланган бозор қиймати бўйича уларнинг таннархини аниқлаш керак. Ҳисобварақ-фактурада товар қиймати кўрсатилмаган бўлса, етказиб берувчиларнинг нархга доир маълумотлари (прайс-варақлар), оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар ва бошқалар ёрдамида қийматни тасдиқлаш мумкин.

Текинга олинган елим таннархини аниқлаб, харидор қуйидаги проводкани амалга оширади: Дт 2910-«Омбордаги товарлар» - Кт 8530-«Текинга олинган мол-мулк».

21-сон БҲМСга мувофиқ (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) текинга олинган мол-мулк 8530-«Текинга олинган мол-мулк» счётининг кредити бўйича мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Текинга олинган мол-мулк қийматига солиқ солинади, бу қиймат солиқ солиш мақсадида фойда солиғини ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида жами даромадга киритилади.

Прочитано: 151 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика