Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 34 / Солиқ солиш

Хавфсиз меҳнат шароитлари: солиқ жиҳатлари

 

Корхонамиз телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш (техник хизмат кўрсатиш) ва маълумотларни узатиш билан шуғулланади. Ташкилот кўчма тусдаги фаолият туфайли ҳамда ишлаб чиқариш циклининг тўхтаб қолмаслиги учун ходимларни коронавирусга тестдан ўтказиш ва бу билан барча ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тиббий муассаса билан шартнома тузишга қарор қилди.

Коронавирусга тестдан ўтказишга ЖШДС солинадими ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган фойда чегириладими?

 

– Барча корхоналар хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиши шарт (МК 211-м.). Мазкур ҳолатда ҳаракатларингиз ходимлар саломатлиги учун хавфсиз бўлган ва вирусли касалликларнинг олдини оладиган меҳнат шароитларини яратишга қаратилган. Шу боис Covid-19 га тестдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларингиз ходимларнинг даромади ҳисобланмаслиги ва тегишинча, уларга ЖШДС солинмаслиги лозим (СК 369-м. 2-қ. 5-б.).

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатлар чегириб ташланади. Қабул қилинган сўнгги НҲҲларга мувофиқ коронавирус инфекцияси касалликларига тестдан ўтказишга доир корхонанинг харажатлари ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва чегириладиган харажатлар деб ҳисоблаймиз. Хусусан, COVID-19 пандемияси муносабати билан чеклов чоралари кўрилган шароитда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик санитария қоидалари ва нормалари (11.05.2020 йилдаги 0372-20-сон СанҚН) тасдиқланган, уларга мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотларга қўйиладиган мажбурий гигиеник талаблар белгиланган.

Коронавирус инфекцияси (Covid-19) тарқалишининг олдини олишга доир ишлар иш берувчи томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим (Қоидалар 3.1-б.):

  • ташкилотга инфекциянинг киришини олдини олиш;
  • жамоаларда, ташкилотларда коронавирус инфекцияси (Covid-19) тарқалишига йўл қўймасликка доир чора-тадбирларни қабул қилиш;
  • ходимлар зарарланишининг олдини олиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ходимларнинг зарарланишини олдини олишга доир бошқа ташкилий чора-тадбирлар.

 

Замира ЖЎРАЕВА

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 500 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика