Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 34 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда нима ўзгарди

 

Ҳисобварақ-фактуралар бўйича янги Низомга мувофиқ (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова) уларнинг шаклларига ўзгартиришлар киритилди. Ҳисобварақ-фактуранинг якунловчи сатрида, шунингдек, воситачилик хизматларида ЭҲФда энди қўшимча маълумотларни кўрсатиш лозим. buxgalter.uz илтимосига биноан ўзгартиришлар ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди.

 

– Ҳисобварақ-фактура шаклига илгари уларнинг тасдиқланган шаклида мавжуд эмаслиги аксарият бухгалтерларда норозилик туғдирган маълумотлар киритилди:

  • етказиб берувчи ва сотиб олувчининг банк реквизитлари (ҳисобварақ рақами, хизмат кўрсатувчи банк номи, филиаларо алмашиш коди (ФАК));
  • харидор ишончномаси маълумотлари.

Баъзан товарлар (хизматлар) етказиб берувчининг (сотиб олувчининг) мустақил ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган таркибий тузилмаси орқали етказиб берилади ёки сотиб олинади. Бу ҳолда ҳисобварақ-фактурада, юқори турувчи ташкилот – ҚҚС тўловчиси реквизитларидан ташқари, қўшимча равишда таркибий тузилманинг номи ва СТИРи (агар мавжуд бўлса) кўрсатилади.

Маркировка қилинадиган товарлар реализация қилинганда, ҳисобварақ-фактурада маркировка коди кўрсатилган бўлиши керак.

Акциз солиғи тўловчилари ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи суммаси ва ставкасини кўрсатишлари шарт.

Низом билан ҳисобварақ-фактуранинг якунловчи сатрида операцияни тавсифловчи қуйидаги қўшимча ёзувлар киритилади:

  • агар товарлар (хизматлар) текинга берилса (кўрсатилса) –  «Тўловсиз»;
  • агар товарлар (хизматлар) устав фонди (устав капитали)га қўйилма сифатида берилса (кўрсатилса) –  «Устав фондига (устав капиталига) қўйилма»;
  • товарлар (хизматлар) оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага) кўра қўйилма сифатида берилса (кўрсатилса) –  «Оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага) кўра қўйилма».

Оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага), концессия битимига ёки мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилишда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда ҳам қўшимча маълумотлар киритилади. Бундай битимлар бўйича ширкатнинг ишончли шахси, концессионер ёки ишончли бошқарувчи «Етказиб берувчи» сатрида номига қўшимча равишда –  «Ишончли шахс», «Концессионер» ёки «Ишончли бошқарувчи» сўзларини кўрсатиши керак.

«Воситачилик» ҳисобварақ-фактураларини расмийлаштиришда ҳам ўзгартиришлар мавжуд. Масалан комитентнинг товарларини (хизматларини) реализация қилувчи воситачи томонидан сотиб олувчига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада жадвал қисми 1-устунидан аввал қўшимча устунлар киритилади:

  • 1а-«Комитентнинг (Етказиб берувчининг) номи»
  • 1б-«Комитентнинг (Етказиб берувчининг) СТИРи»;
  • 1в-«Комитентнинг (Етказиб берувчининг) ҚҚС тўловчиси рўйхат рақами».

Комитент учун товарлар (хизматлар) сотиб олинаётганда воситачи етказиб берувчидан олинган ҳисобварақ-фактурани комитентга ўз номидан қайта тақдим этади. Ҳисобварақ-фактуранинг 1а, 1б ва 1в-қўшимча устунларида у, тегишинча, етказиб берувчи (сотувчи)нинг номи, унинг СТИРи ва ҚҚС тўловчисининг рўйхат кодини кўрсатиши керак.

Қолган ҳолларда воситачилик операциялари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармади.

Прочитано: 206 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика