Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 34 / Бухгалтерга тавсиялар

Муассисга дивидендлар ҳисобига квартирани қандай қилиб бериш мумкин

 

Кўп қаватли уйдаги корхонага тегишли квартира жисмоний шахс – МЧЖ муассисига дивидендларни тўлаш ҳисобига берилмоқда. Жисмоний шахсга квартирани текин беришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари тўғрисида «СБХ»нинг 4.08.2020 йилдаги 31 (1355)-сонида ёзган эдик. Жисмоний шахсга квартира беришнинг яна бир варианти– унга квартирани сотишдир. «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙнинг материалида шундай хўжалик операциясининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида сўз боради.

 

– Сотиб олинган квартира корхона балансида асосий воситалар ёки товарлар таркибида қайд этилиши мумкин. Келгусида квартираларни сотиш учун кўп қаватли уйларни ўзлари қурадиган ташкилотларда улар тайёр маҳсулот сифатида ҳисобга олинади.

МЧЖ иштирокчисига дивидендлар ҳисобига квартиранинг берилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

1-мисол. Асосий воситалар таркибида ҳисобга олинган квартирани муассисга дивидендлар ҳисобига бериш

МЧЖ – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси.

Корхона муассиси – жисмоний шахс, Ўзбекистон резидентига 450 000 минг сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган.

Корхона дивидендлар тарзида даромад олмаган. Дивидендлардан ЖШДС 22 500 минг сўмни (450 000 х 5%) ташкил этади.

Муассиснинг соф даромади: 450 000 – 22 500 = 427 500 минг сўм.

Асосий восита – қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлган квартирани дивидендлар ҳисобига беришга қарор қилинди:

  • бошланғич қиймати – 400 000 минг сўм;
  • жамғарилган амортизация – 50 000 минг сўм;
  • қайта баҳолаш сальдоси – 80 000 минг сўм.

Дивидендларни тўлаш ҳисобига товарлар берилганда солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тарафлар томонидан қўлланган товарлар қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Битим нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёхуд юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқига эга бўлади (СК 248-м. 4, 8-қисмлари).

МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан квартирани бериш қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда муассиснинг соф даромади 427 500 минг сўм миқдорида белгиланди. ҚҚС 55 760,87 минг сўмни (427 500 / 115 х 15) ташкил этади.

Асосий воситанинг чиқиб кетишидан молиявий натижа:

(427 500 – 55 760,87) – (400 000 – 50 000) + 80 000,0 = 101 739,13 минг сўм.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

Муассисга дивидендлар ҳисобланди

 

450 000

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Дивидендлар тарзидаги даромаддан солиқ ушлаб қолинди

 

22 500

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Дивидендларни тўлаш ҳисобига квартира берилди

 

427 500

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

55 760,87

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Квартиранинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

400 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

Жамғарилган амортизация ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

0220-«Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

80 000,0

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий воситанинг чиқиб кетишидан олинган фойда акс эттирилди

 

101 739,13

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Дивидендлар тарзидаги даромаддан солиқ бюджетга ўтказилди

 

22 500

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

2-мисол. Тайёр маҳсулот таркибида ҳисобга олинган квартирани муассисга дивидендлар ҳисобига бериш

Қурилиш ташкилоти (МЧЖ) ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади.

МЧЖ муассиси – жисмоний шахс, Ўзбекистон резидентига 360 000 минг сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган.

Корхона дивидендлар тарзида даромадлар олмаган. Дивидендлардан ЖШДС 18 000 минг сўмни (360 000 х 5%) ташкил этади.

Муассиснинг соф даромади: 360 000 – 18 000 = 342 000 минг сўм.

Дивидендларни тўлаш ҳисобига товарлар берилганда солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тарафлар томонидан қўлланган товарлар қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Битим нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёхуд юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқига эга бўлади (СК 248-м. 4, 8-қисмлари).

МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан квартирани бериш қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда муассиснинг соф даромади 342 000 минг сўм миқдорида белгиланди. ҚҚС 44 608,7 минг сўмни (342 000 / 115 х 15) ташкил этади.

ҚҚСсиз квартирани бериш қиймати: 342 000 – 44 608,7 = 297 391,3 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра квартира таннархи – 295 500 минг сўм.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, минг сўм

 

Дебет

Кредит

Муассисга дивидендлар ҳисобланди

 

360 000,0

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Дивидендлар тарзидаги даромаддан солиқ ушлаб қолинди

 

18 000,0

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Дивидендларни тўлаш ҳисобига квартира берилди

 

297 391,3

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

44 608,7

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Квартира таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

295 500

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Тайёр маҳсулотлар»

 

Дивидендлар тарзидаги даромаддан солиқ бюджетга ўтказилди

 

18 000,0

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

Квартира товар сифатида ҳисобга олинса, ҳисобда унинг чиқиб кетишини маҳсулотлар таркибида қайд этилган квартиранинг чиқиб кетиши сифатида акс эттиринг. Бунда қуйидаги счётлардан фойдаланинг:

2900-«Товарлар»;

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»;

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи».

 

Яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектлари келгусида сотиш учун қурилиш ташкилоти ёки қурувчининг балансида қайд этилган бўлса, улар фойдаланишга топширилганидан кейин 6 ой ўтгач мол-мулк солиғи солинадиган объектга айланади (СК 411-м. 2-қ. 4-б.).

Кичик бизнес субъектлари ва айрим соҳа корхоналари 2020 йил охиригача мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинган (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон, 7-б. «а»   кичик банди).

Прочитано: 460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика