Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 34 / Солиқ солиш

Мақсадсиз имтиёз: бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

 

Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон ва 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон фармонларига мувофиқ бир қатор корхоналар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод этилган. Имтиёз корхонамизга ҳам татбиқ этилади, сабаби биз бинони ижарага берамиз.

Мазкур имтиёз бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 

 

– Бинони ижарага берадиган юридик шахслар 2020 йил 1 июндан 31 декабргача бўлган муддатда мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилади (18.05.2020 йил­даги ПФ-5996-сон Фармоннинг 1-банди; 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 7-банди).

Бу мақсадли тусга эга бўлмаган вақтинчалик имтиёз ҳисобланади.

Аниқ бир мақсадга йўналтирилмаган имтиёзлар бухгалтерия ҳисобининг баланс счётларида акс эттирилмайди ва молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир кўрсатмайди (Низомнинг 10-б., АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Сиз 2020йил 1 июндан 31 декабргача бўлган даврда ушбу солиқларни ҳисобламайсиз.

Ҳар бир солиқ тури бўйича «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» деб номланган алоҳида балансдан ташқари счётлар очилади. Улар бўйича ҳисобланган бўш турган маблағлар суммаси ушбу счётларнинг дебети бўйича акс эттирилади. Ушбу счётларнинг дебети бўйича жамланган суммалар имтиёз даври тугагач кредитга ҳисобдан чиқарилади (Низомнинг 11, 12-б.).

2020 йил 1 январдан 31 майгача бўлган давр учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари корхона харажатларига киритилади.

Шунингдек ер солиғи бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китоб ҳамда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этилиши лозим.

Прочитано: 172 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика