Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 34 / Жавоб берамиз

Онлайн-НКМ ва солиқ имтиёзи

 

Корхона савдо шохобчалари учун онлайн-НКМ сотиб олишни режалаштиряпти. Президентнинг 6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармони 3-бандида онлайн-НКМни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган миқдорда солиқ имтиёзлари назарда тутилган.

Корхона ўзи учун 2 та онлайн-НКМни сотиб оладиган бўлса, айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар суммаси 2 230 000 сўмдан ошмайдими ёки 4 460 000 сўмданми? 

 

– Корхоналар фойда солиғи, ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар солиқ органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириши мумкин  (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармоннинг 3-банди «а» кичик банди).

Бунда имтиёз суммаси ҳар бир онлайн-НКМ кесимида ҳисобланади.

МИСОЛ. 2020 йил июль ойида корхона 2 та онлайн-НКМ харид қилган, ўрнатган ва ишга туширган. Улар ДСИда рўйхатдан ўтказилган. 2020 йил июль ойида БҲМ 223 000 сўмни ташкил этган. Турли харажатлар қилинганда имтиёз суммасини ҳисоблаб кўрамиз: 

 

Онлайн-НКМни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш харажатлари

 

Имтиёз суммаси

 

Изоҳ

 

Биринчиси – 1 800 000 сўм,

иккинчиси – 1 800 000 сўм

3 600 000 сўм

 

1 800 000 х 2 = 3 600 000 сўм.

Ҳар бир онлайн-НКМ бўйича харажатлар БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган, шу боис жами суммага имтиёз берилади

Биринчиси – 3 000 000 сўм,

иккинчиси – 1 800 000 сўм

4 030 000 сўм

 

2 230 000 + 1 800 000 = 4 030 000 сўм.

Биринчи онлайн-НКМ бўйича харажатлар БҲМнинг 10 бараваридан ошганлиги сабабли БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган миқдорга имтиёз қўлланилади.

Иккинчи онлайн-НКМ бўйича харажатлар БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган, шу боис жами суммага имтиёз берилади

Биринчиси – 3 000 000 сўм,

иккинчиси – 3 000 000 сўм

4 460 000 сўм

 

2 230 000 + 2 230 000 = 4 460 000 сўм.

Ҳар бир онлайн-НКМ бўйича харажатлар БҲМнинг 10 бараваридан ошган, шу боис ҳар бир онлайн-НКМ бўйича БҲМнинг 10бараварига имтиёз берилади

 

2020 йил 1 январдан бошлаб ЯСТ ўрнига айланмадан олинадиган солиқ тўланади (СК 66-боби).  Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ПФ-5813-сон Фармонда белгиланган солиқни қўллашга ҳақли деб ҳисоблаймиз.


Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 296 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика