Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Бухгалтерга ёрдам

Техник чиқиндилар ҳисоби қандай юритилади

 

Амалиётда ишлаб чиқариш корхоналари бухгалтерларида қандай қилиб қўшимча маҳсулотлар (қайтариладиган техник чиқиндилар) ҳисобини тўғри юритиш мумкин деган савол юзага келмоқда. Улар тайёр маҳсулот таннархига таъсир кўрсатадими? вuxgalter.uz буни аниқлашда ёрдам беради.

 

Қўшимча маҳсулотлар – маҳсулотларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш) чоғида ҳосил бўладиган, бошланғич истеъмолбоплик хусусиятларини тўлиқ ёки қисман йўқотган хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг қолдиқлари.

Қўшимча маҳсулот «бартараф этиб бўлмайдиган» харажатлар туридир. Бу стандарт технологик жараёнда назарда тутилган йўқотишлар бўлиб, уларни четлаб ўтишнинг имкони йўқ.

Мисол учун, норматив калькуляцияга кўра бошланғич хом ашёнинг 100%идан 95% тайёр маҳсулот чиқади. Тайёр маҳсулотга айланмаган хом ашёнинг ана шу 5%и «бартараф этиб бўлмайдиган» харажатлар деб номланади.

Бундай чиқиндиларни иккита гуруҳ: қайтариладиган ва қайтарилмайдиган чиқиндиларга бўлиш мумкин.

Улар жисмоний шаклга эга бўлмаса (чанг, газ, иссиқлик кўринишида ҳосил бўлса), қайтарилмайдиган чиқиндилар (4-БҲМС, АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) деб номланади. Бу ҳолда уларни баҳолаш умуман имконсиздир, улар тўлалигича тайёр маҳсулот (хизматлар) таннархига киритилади.

Қайтариладиган чиқиндилар – хом ашё (материаллар), ярим тайёр маҳсулотлар, иссиқлик берувчи ва бошқа турдаги моддий ресурсларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу туфайли харажатлар ошиб кетган (маҳсулот чиқиши камайиб кетган) ҳолда фойдаланиладиган ёки белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган қолдиқлари.

Ушбу қолдиқлар жисмоний шаклга эга бўлиб (қирқмалар, қипиқлар, металл қириндилар), кейинчалик фойдаланиш ёки реализация қилиш учун яроқли бўлса, уларни келгусида корхона балансига кирим қилиш учун эҳтимолий реализация қилиш соф қиймати (кейинги ўринларда – ЭРСҚ) бўйича баҳолаш зарур.

Бунинг учун бозорни таҳлил қилиш ва бундай иккиламчи хом ашё тахминан қанча туришини (ушбу хом ашёнинг фаол бозори бўлса) аниқлаш лозим. Бозордан ахборот топиб бўлмаса, уни ўзингиз баҳоланг. Сўнг қўшимча маҳсулотнинг ЭРСҚни тасдиқлаш учун раҳбар имзоси қўйилган буйруқ чиқаринг.

Қўшимча (қайтариладиган) чиқиндилар ҳисобини юритишга доир иккита ҳолатни кўриб чиқамиз.

 

Мисол. Қўшимча (қайтариладиган) чиқиндилардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлганда.

Компания полиэтилен пакетлар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқариш технологиясига кўра 100% бошланғич хом ашёдан (полиэтилен) 98% тайёр маҳсулот (полиэтилен пакетлар) чиқади. 2% – қайтариладиган чиқиндилар (эритилган полиэтилен). Келгусида ундан маҳсулот (масалан, юқори сифатли полиэтилен талаб этилмайдиган ахлат пакетлари) ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун чиқиндиларни майдалаш йўли билан қайта ишлаш лозим.

Март ойида ишлаб чиқариш учун 12 000 сўмдан 900 кг хом ашё сарфланди. Қуйидаги ҳажмда маҳсулот ва чиқиндилар чиқди: тайёр маҳсулот – 882 кг, қайтариладиган чиқиндилар – 8 кг.

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 

Ишлаб чиқариш учун хом ашё

сарфланди (12 000 сўмдан 900 кг)

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

10 800 000

 

Қайтариладиган чиқиндилар кирим қилинди (буйруққа кўра 2 000 сўмлик ЭРСҚ бўйича 8 кг) – тайёр

маҳсулот таннархини камайтиради

1090-«Бошқа материаллар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

16 000

 

Қайтариладиган чиқиндилар

қайта ишлашга берилди

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

16 000

 

 

 

МИСОЛ. Қўшимча (қайтариладиган) чиқиндилардан ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайди, бироқ уларни реализация қилиш мумкин.

Компания матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Босиш жараёнида қайтариладиган қоғоз чиқиндилари ҳосил бўлади. Улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайди, бироқ макулатура сифатида реализация қилиш мумкин. Март ойида матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 1 кг 16 000 сўмдан сотиб олинган 1 000 кг қоғоз сарфланган. Босиш жараёнида 40 кг қоғоз чиқиндилар ҳосил бўлган, уларнинг 1 кг ни 800 сўмдан сотиш мумкин.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 

Ишлаб чиқариш учун сарфланди (16 000 сўмдан 1 000 кг)

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

16 000 000

 

Қайтариладиган чиқиндилар кирим қилинди (буйруққа кўра 800 сўмлик ЭРСҚ бўйича 40 кг) – тайёр маҳсулот таннархини камайтиради

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

32 000

 

Қоғоз чиқиндилар макулатура кўринишида ЭРСҚ бўйича реализация қилинди (молиявий натижа – ноль)

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

32 000

 

 

 

Александра ТОЛМАЧЁВА,

Hilton Tashkent City бош бухгалтери,

ХМҲС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт,

CAP, CIPA сертификатлари,

DipIFR (ACCA) дипломи ва CIMA (P1, P2) дипломи соҳибаси.

 

 

Прочитано: 1207 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-05-06 08:59:12, Гость_абдурауф андижондан:
А.Толмачёвага! кайтарилмайдиган чикиндиларни чикиндига чикариш микдори хар хил булишини хисобга олиш механизми борми? маиший хизматда кирким метериаллар товар ишлаб чикаришга  ишлатилиб юборилади, бу аник.Махаллий саноатда момик пахта ишлаб чикаришда чикинди ахлатга чикарилади ва шунга ухшаш. Аммо бугун уларни кайтарилмайдиган чикиндига чикариш фоизлари микдорини купчилик билмайди. Шуни хисобга олиб бу хакда алохида турлар буйича микдор белгиланиши керак.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика