Ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Пандемия даврида ходимларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун директор томонидан барча ходимларга ойлик иш ҳақи миқдорида моддий ёрдам кўрсатишга кўрсатма берилди.
Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам тўлаш мумкинми ва бунда ЖШДС бўйича имтиёзни қўлласа бўладими?
Ушбу харажатларни асосланган деб ҳисоблаш ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни чегириб ташлаш мумкинми?
– Корхонанинг локал ҳужжатларида ёки жамоа, меҳнат шартномаларида раҳбарнинг буйруғи билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам тўланиши назарда тутилган бўлса, корхона ўз ходимларига моддий ёрдам тўлаши мумкин. Моддий ёрдам молиявий имкониятлар ва локал ҳужжатлардаги чекловлардан (кўрсатмалардан) келиб чиққан ҳолда турли миқдорларда белгиланиши мумкин.
Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун бериладиган моддий ёрдам суммасининг МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган миқдорига солиқ даврида ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 1-б.).
Бу турдаги моддий ёрдам суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СК 317-м. 6-б.).
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.
Аудитор О.Рахимов. 718-791@mail.ru