Ургут туманида «UR JEANS» МЧЖ корхонаси қиймати 3,0 млн АҚШ доллари бўлган жинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида ўз фаолиятини бошлади.
Корхонада 80 та янги иш ўрни яратилиб, кутилаётган ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5,4 млн АҚШ долларини ташкил этиши, шундан 1,6 млн АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда «Ургут» ЭИЗда 70 лойиҳадан 43 таси ўз ишлаб чиқаришини бошлаган бўлиб, 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Мазкур корхоналар томонидан 2020 йилнинг биринчи чорагида 220,0 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 6,6 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди. Бу даврда қиймати 3,0 млн долларилик 2 лойиҳа ишга туширилиб, 350 та янги иш ўринлари яратилди.
Йил давомида яна 13 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.
«Ургут» эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб борадиган ТИФ қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида, «Самарқанд» ТИФ божхона постининг таркибида «Ургут» ЭИЗ пункти ташкил этилган. Божхона ходимлари 24 соат давомида хизмат олиб бориб, импорт ва экспорт товарларини соддалаштирилган божхона расмийлаштирувидан ўтказиб келмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.