Карантин шароитларида давлат бизнесга турли солиққа оид енгилликларни, шу жумладан солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни тақдим этмоқда. «Norma» МЧЖнинг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ барча преференциялар, уларни тақдим этиш шартлари ва норматив ҳужжатларга ҳаволаларни битта жадвалга йиғди.
Солиқлар бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиш мумкин:
1. Солиқ кодекси (99–102-моддалар).
2. Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон).
3. Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон).
Сиздаги аниқ вазият учун ушбу ҳужжатлардан қайси бири тўғри келади? Жадвал буни тушуниб олишда ёрдам беради:
Кечиктириш
|
Солиқ кодекси бўйича (СК 11-бобида белгиланган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби амал қилади) |
ПФ-5969-сон Фармон бўйича (СКнинг 11-бобида кўрсатилган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби татбиқ этилмайди) |
ПФ-5978-сон Фармон бўйича (СКнинг 11-бобида кўрсатилган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби татбиқ этилмайди) |
Изоҳ
|
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этиладиган субъектлар
|
Барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан: ● юридик шахслар; ● юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари; ● норезидентлар; ● якка тартибдаги тадбиркорлар (СК 99-м.). |
Барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан: ● юридик шахслар; ● юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари; ● норезидентлар; ● якка тартибдаги тадбиркорлар |
Кичик бизнес субъектлари: ● микрофирмалар; ● кичик корхоналар; ● якка тартибдаги тадбиркорлар |
ПФ-5978-сон Фармон бўйича фақат кичик бизнесга кечиктириш берилади
|
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича чекловлар
|
Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш): 1) табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги; 2) бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги; 3) солиқни тўлаш оқибатида банкротлик хавфи юзага келганлиги; 4) жисмоний шахснинг мулкий ҳолати солиқни тўлаш имкониятини истисно этиши; 5) ишлаб чиқариш мавсумий хусусиятга эга эканлиги. Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш): ● юридик шахсга – унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган суммага; ● жисмоний шахсга – унинг мол-мулки қийматидан ошмайдиган суммага тақдим этилиши мумкин (СК 100-м.).
|
Чекловлар мавжуд эмас
|
Қуйидаги субъектлар кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)дан фойдаланиши мумкин ● ўз фаолиятини тўхтатган субъектлар; ● ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган субъектлар. 2020 йилнинг 1-чораги учун тушумнинг ўртача ойлик миқдори чораклик тушумни 3 га бўлиш йўли билан аниқланади |
● СК жиддий чекловларни белгилайди; ● ПФ-5969-сон Фармон бўйича чекловлар мавжуд эмас; ● ПФ-5978-сон Фармон бўйича фаолиятни тўхтатганлик ва айланмалар бўйича чекловлар мавжуд |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) татбиқ этиладиган солиқлар
|
Барча солиқлар (СК 99-м.).
|
● Мол-мулк солиғи; ● ер солиғи; ● сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
● Мол-мулк солиғи; ● ер солиғи; ● сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; ● ижтимоий солиқ; ● айланмадан олинадиган солиқ |
Кечиктириш олиш учун солиқ турларининг энг ками ПФ-5969-сон Фармон бўйича
|
Тақдим этиш муддати
|
2 йилга қадар (СК 99-м.).
|
6 ой
|
● 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябригача бўлган даврга; ● 2020 йилнинг 1-чорагида вужудга келган солиқ мажбуриятларига нисбатан татбиқ этилмайди
|
СК кечиктиришнинг энг кўп муддатини белгилайди
|
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) учун солиқлар сони
|
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни битта солиқ ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта солиққа нисбатан қўллаш мумкин
|
Шартлар бир хил
|
||
Ҳисобланадиган фоизлар
|
Табиий офат, фалокатлар ва бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги туфайли етказилган зарар сабаби бўйича фоизлар ҳисобланмайди. Қолган ҳолларда МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланади (СК 100-м.). |
Фоизлар ҳисобланмайди
|
Фоизлар ҳисобланмайди
|
СК қатъийроқ талабларни белгилайди
|
Кечиктириш тугагандан кейин солиқларни тўлаш
|
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати тугагач дарҳол
|
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати тугагач дарҳол
|
● Айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – кечиктириш муддати тугагандан кейин 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш; ● ижтимоий солиқ бўйича – кечиктириш муддати тугагандан кейин 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш |
ПФ-5978-сон Фармон тўлашнинг энг енгил усулини белгилайди
|
Кечиктириш учун асос
|
Солиқ тўловчининг ваколатли органга юборган аризаси асосида ваколатли органнинг қарори. Ариза ваколатли органга талаб қилинадиган ҳужжатлар, маълумотномалар, асослар илова қилинган ҳолда юборилади (СК 101-м.). Солиқ турига боғлиқ ҳолда ваколатли орган ● ДСҚ; ● маҳаллий ҳокимият органлари; ● божхона органлари (СК 99-м.). |
Солиқ тўловчининг ваколатли органга юборган аризаси асосида ваколатли органнинг қарори. Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни тақдим этиш учун ваколатли орган мустақил равишда Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан хулосалар олади. Ваколатли орган: маҳаллий ҳокимият органлари Ариза шакли МВ ва ДСҚнинг 28.03.2020 йилдаги 3-2/7-42, |
Солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органини хабардор қилиш. Хабарнома шакли МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хатида келтирилган |
Кечиктириш олишнинг энг мураккаб ва бюрократик усули – СКда. Энг қулай ва тез усули – ПФ-5978-сон Фармонда |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида қарор қабул қилиш муддати
|
30 кунга қадар
|
30 кунга қадар
|
Талаб этилмайди
|
Энг қулай вариант – ПФ-5978-сон Фармон бўйича. Кечиктириш хабардор қилиш санасидан бошлаб тақдим этилади
|
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисидаги қарорнинг кучга кириши
|
Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорда белгиланган кундан бошлаб кучга киради
|
Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорда белгиланган кундан бошлаб кучга киради
|
Хабарномада белгиланган муддатдан бошлаб
|
Энг қулай вариант – ПФ-5978-сон Фармон бўйича. Кечиктириш хабардор қилиш санасидан бошлаб тақдим этилади
|
Кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) масофавий тарзда олиш имконияти
|
Хўжалик юритувчи субъект аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади. Кўриб чиқиш натижаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига билдиришнома тарзида келади |
Хўжалик юритувчи субъект аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади. Кўриб чиқиш натижаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига билдиришнома тарзида келади
|
Хўжалик юритувчи субъект хабарномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади
|
Энг қулай вариант – ПФ-5978-сон Фармон бўйича
|
Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)нинг танланган шаклининг камчиликлари ва афзалликлари
|
Камчиликлари: ● кечиктиришни олишда чекловлар; ● олишнинг мураккаб таомили; ● катта миқдорда тақдим этиладиган ҳужжатлар; ● аризани кўриб чиқишнинг узоқ муддатлари; ● ҳисобланадиган фоизлар. Афзалликлар: ● барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади; ● барча солиқларга татбиқ этилади |
Камчиликлари: ● фақат учта ресурс солиғига татбиқ этилади; ● аризани кўриб чиқишнинг узоқ муддатлари. Афзалликлар: ● барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади; ● кечиктиришни олишда чекловлар мавжуд эмас; ● фоизлар мавжуд эмас |
Камчиликлари: ● фақат кичик бизнесга татбиқ этилади; ● фаолиятни тўхтатиш ва айланма ҳажми мезонлари бўйича чекловлар; Афзалликлар: ● кичик бизнес томонидан тўланадиган барча солиқларга татбиқ этилади; ● фоизлар мавжуд эмас; ● кечиктириш муддатлари тугагандан кейин босқичма-босқич сўндириш имконияти; ● кечиктиришни олишнинг энг содда усули (хабардор қилиш орқали) |
Хулоса: СК бўйича кечиктиришни тақдим этиш анчайин мураккаб деб тавсифланади, энг осон усул – ПФ-5978-сон Фармон бўйича |
buxgalter.uz