Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 40 / Божхона

Баркамол авлод тарбиясида

 

Бошни фидо айла ато қошиға,

Жисмни қил садқа ано бошиға.

Тун-кунингға айлагали нур фош,

Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

Алишер Навоий.

 

Бугун мамлакатимизда юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи устувор вазифага айланди. Юртбошимиз томонидан ёшларга берилаётган юксак эътибор, уларни соғлом фикрли авлод сифатида вояга етказиш учун яратилаётган шарт-шароитлар қалбимизни ғурур-ифтихорга тўлдиради.

Берилган имкониятдан самарали фойдаланган ёшлар кўплаб ютуқларни қўлга киритаётгани қувонарлидир. Албатта бундай натижаларга эришишда ёшларнинг ота-онаси, устозларининг ўрни беқиёс. Ёшларнинг эришган ютуқларини рағбатлантириш, яқинларига миннатдорлик билдиришга божхона тизимида ҳам алоҳида аҳамият қаратилади.

Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг 2-курсида таҳсил олаётган тингловчи Гўзал Нигматова ҳамда 3-курси тингловчиси Бобур Тўхтамуродовни чин маънода кўплаб ютуқларни қўлга киритган ёшлар сирасига киритиш мумкин. Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Ёшлар иттифоқи бўлими ҳамда Божхона хизмати фахрийлар уюшмасининг бўлими мутасаддилари уларнинг ота-оналарига ташаккур билдириш мақсадида Миннатдорлик хатини тантанали равишда топширишди.

Гап шундаки, бу ёшлар 2018–2019 ўқув йилида ўзларининг билим ҳамда интизоми билан институтда жорий этилган «Намунали божхона тингловчиси» кўчма вимпели ва кўкрак нишонига муносиб деб топилган эдилар.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 840 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика