Корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобига автомашина берилди. Дивидендларнинг тақсимланмаган қисми суммаси 219 789 473,68 сўмни ташкил этади. Автонинг қолдиқ қиймати – 174 000 000 сўм, ҚҚС – 34 800 000 сўм, дивидендлардан солиқ – 10 989 473,68 сўм тўланган.
Ушбу операциялар бўйича қандай проводкалар амалга оширилади?
– Муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобига ТМЗ берилиши ҚҚС солинадиган реализация сифатида баҳоланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-бандининг 6-хатбошиси).
Асосий воситаларни, номоддий активларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни реализация қилиш чоғида солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган миқдорда, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 8-қисми).
Автони қолдиқ қиймати – 174 млн сўм бўйича (бошланғич суммаси – 220 млн сўм, жамғарилган эскириш – 46 млн сўм) ўтказишда бухгалтерия проводкалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Дивидендлар ҳисобланди
|
219 789 473,68
|
8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»
|
6610-«Тўланадиган дивидендлар»
|
Дивидендларга ЖШДС ҳисобланди
|
10 989 473,68
|
6610-«Тўланадиган дивидендлар»
|
6240-«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»
|
Дивидендлар тўлаш ҳисобига авто берилди
|
208 800 000
|
6610-«Тўланадиган дивидендлар»
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
ҚҚС ҳисобланди
|
34 800 000
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Автонинг бошланғич суммаси ҳисобдан чиқарилди
|
220 000 000
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
0160-«Транспорт воситалари»
|
Авто эскириши ҳисобдан чиқарилди
|
46 000 000
|
0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
Қайта ҳисоблаш ҳисобдан чиқарилди (АВ қайта ҳисобланган бўлса)
|
қайта баҳолаш сальдоси
|
8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
Автонинг чиқиб кетиши бўйича молиявий натижалар
|
қайта баҳолаш сальдоси
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.