Қарз олувчи фоизсиз қарз шартномасини тузиш чоғида бошқа даромад олади, у МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича йиллик 16% ставка бўйича ҳисобланади.
Ҳисобланган даромад қарз олувчининг бухгалтерия ҳисобида қайси проводкалар билан акс эттирилади?
– Фоизсиз қарз олинаётганда солиқ солиш мақсадида қарз олувчининг даромади қарзни олиш санасидаги ЎзР МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси 4-қисми).
Қарз олувчининг даромади = қарз суммаси х МБ қайта молиялаштириш ставкаси / 365 кун х қарздан фойдаланилган кунлар сони.
Фоизсиз қарз суммасидан фойдаланилганда қарз олувчида текин олинган мол-мулкдан (пул маблағларидан) фойдаланиш ҳуқуқи тарзидаги даромад пайдо бўлади, у юридик шахснинг бошқа даромадларига киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди).
Қарз олувчи корхонанинг текин фойдаланиш учун қарзга олинган пул маблағлари кўринишидаги даромади (Солиқ кодексининг 135-моддаси) фақат солиқ солиш мақсадида аниқланади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.