Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 40 / Солиқ солиш

Битирувчини ишга олдингизми – ЯИТ бўйича имтиёзни қўлланг

 

Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПФ-5052-сон ва 5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон фармонларига мувофиқ корхона битирувчиларни таълим муассасасини тамомлагандан кейин 3 йил ичида ишга олганда, Солиқ кодексида назарда тутилмаган ЖШДС ва ЯИТ бўйича имтиёзларни қўллашга ҳақли бўладими?

 

– Солиқ имтиёзларининг ҳаммаси ҳам Солиқ кодексига асосан тақдим этилмайди.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ишлайдиган корхоналар ставкани қуйидагича камайтириш тарзидаги ЯИТ бўйича имтиёзни қўллаши мумкин (24.05.2017 йилдаги ­ПФ-5052-сон Фармоннинг 6-банди):

иш фаолиятининг биринчи йилида – битирувчининг МҲТФдан 50%га;

иккинчи ва учинчи йилларда – битирувчининг МҲТФдан 25%га.

Ушбу имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

бюджет ташкилотлари;

табиий монополия субъектлари;

УФда давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотлар.

Президентнинг 5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармони билан таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтириш кўринишидаги ЖШДС бўйича имтиёз назарда тутилган эди (ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди 9-хатбошиси).

2019 йил 1 январдан имтиёз ўз кучини йўқотди (26.12.2018 йилдаги ПФ-5607-сон Фармонга 1-илова 4-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 848 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика