Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 40 / Солиқ солиш

Кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи

 

20%лик ставкада* ҚҚС тўловчи ташкилот жорий йилнинг августида кейинчалик тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун бино (меҳмонхона) қурилишини бошлайди. Қурилиш муддати – 2 йил. Қурилиш ишларидан ташқари бошқа фаолият билан шуғулланмайди.

Бино (меҳмонхона) қурилиши давомида етказиб берувчилардан олинган хизматлар ва ТМЗ бўйича кирувчи ҚҚС қайси счётда ҳисобга олинади?

Ушбу ҚҚСни қайси ҳолатларда ҳисобга олиш мумкин?

 

Қурилиш давомида фойдаланиладиган хизматлар ва ТМЗ бўйича кирувчи ҚҚСни 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» счётида ҳисобга олинг. Алоҳида субконтодан фойдаланишни тавсия этамиз. Масалан, «Тугалланмаган қурилиш бўйича ҚҚС».

Объект ишга туширилгандан кейин ҚҚС 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси ­9-қисми). Ҳисобга олишни Дт 6410 – Кт 4410 проводкаси орқали акс эттиринг.

Объект ишга туширилгандан кейин ҚҚС солинадиган оборотингиз бўлса, қурилиш давомида жамланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлисиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 


*Президентнинг 26.09.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5837-сон Фармонига мувофиқ 2009 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилган.

 

Прочитано: 1066 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика