Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 40 / Солиқ солиш

Тўлов манбаининг мажбурияти

 

Корхона жисмоний шахсдан нотурар жойни харид қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, ДСИдан сотувчининг солиқларини тўлаш ҳақидаги талабномани олдик.

1. Корхона хусусий нотурар жойини сотган жисмоний шахс учун ЖШДС тўлаши лозимми?

2. Тўлаши керак бўлса, солиқ қандай ҳисобланади?

 

1

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни, айни ҳолатда нотурар жойни реализация қилишдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди).

Мулкий даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс – ЎзР резиденти бўлса, ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш тўлов манбаи сифатида унинг зиммасига юкланади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 3-банди).

Мазкур ҳолатда нотурар жой сотилганлиги сабабли  ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-банди).

 

2

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди).

Сотувчидан жойни сотиб олиш шартномасининг нусхасини олишингиз лозим. Бунинг имкони бўлмаса, кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ ЖШДС солинадиган даромад бўлади.

Жисмоний шахснинг даромадини ҳисоблаб бўлганингиздан кейин унга белгиланган ставка бўйича ЖШДС соласиз. 2019 йил 1 январдан ЖШДС ставкаси 12% деб белгиланган (Солиқ кодексининг 181-моддаси 1-қисми).

ЖШДС бўйича ҳисоботда даромад ва солиқни акс эттиришни унутманг.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 833 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика