Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 40 / Амалий бухгалтерия

Авто лизинги: ҚҚСни ҳисобга киритиш

 

Фирма лизинг шартномаси бўйича автотранспорт сотиб олди. Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ ҚҚС ҳисобга олинади.

Лизинг ускуналари ва лизинг тўловлари бўйича ҚҚСнинг ҳисобга олиниши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

Қуйидаги шартлар бажарилганда, кирувчи ҚҚСни ҳисобга қабул қилишингиз мумкин (Солиқ кодексининг 218-моддаси):

1) 20%лик ставкада* ҚҚС тўлашингиз – ёки умумбелгиланган солиқлар таркибида, ёхуд ихтиёрий равишда ЯСТ билан бирга тўлашингиз лозим;

2) олинган АВлар солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотларда фойдаланилса;

3) ҚҚС ажратиб кўрсатилган етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат мавжуд бўлганда (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

Бунда ҚҚС суммасини 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўласиз (Солиқ кодексининг 218-моддаси 10-қисми).

Автотранспорт воситалари харид қилиниши ва лизинг шартномаси бўйича ойлик тўловлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Автотранспорт воситаси келиб тушиши акс эттирилди

 

0860-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

Олинган АВ бўйича ҚҚС акс эттирилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Автомобиль фойдаланишга топширилди

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

0860-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»

 

ҚҚС 12 ой мобайнида тенг улушларда ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар тўловлар графиги бўйича жорий қисмга ўтказилди

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

Шартнома бўйича фоизлар ҳисобланди

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Фоизларни тўлаш (олдиндан тўлов/факт бўйича) акс эттирилди

 

4310-«ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар», 6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти», 5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Асосий қарзни тўлаш (олдиндан тўлов/факт бўйича) акс эттирилди

 

4310-«ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар», 6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти», 5530-«Бошқа махсус счётлар

 

Аввал тўланган аванслар тўлов графиги бўйича муддати келганда ҳисобга олинди

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар», 6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

4310-«ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 


*Президентнинг 26.09.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5837-сон Фармонига мувофиқ 2009 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилган.

 

Прочитано: 709 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика