Корхона асосий воситаларни қолдиқ (баланс) қийматидан паст баҳода реализация қилмоқда. 2019 йилдан асосий воситаларни қолдиқ қийматидан паст баҳода реализация қилишга ҚҚС солинади.
Солиқ солинадиган база ва бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасини тўғри акс эттириш учун ҚҚС ҳисоб-китобида асосий воситанинг қолдиқ қийматини қандай ва қаерда қайд этиш зарур?
– Асосий восита қолдиқ қийматидан паст баҳода реализация қилинганда:
● реализация қилиш қиймати – Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5-«Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри» иловасида;
● қолдиқ қиймат билан етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз) ўртасидаги ижобий фарқ суммаси ҚҚС ҳисоб-китобига 1-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар» иловасида акс эттирилади.
МИСОЛ. Корхона 2019 йил январда қолдиқ қиймати 50 000 000 сўм бўлган асосий воситани 20%лик ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 24 000 000 сўмга реализация қилди. Бошқа оборотлари бўлмаган.
Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича расмийлаштирилади:
Т/р
|
Товар (иш, хизмат)лар номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Миқдори
|
Нархи
|
Етказиб бериш қиймати
|
ҚҚС
|
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати
|
|
ставкаси
|
суммаси
|
|||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
|
1
|
Nexia автомобили
|
дона
|
|
50 000 000
|
20 000 000
|
20%
|
4 000 000
|
24 000 000
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами тўлашга:
|
20 000 000
|
20%
|
4 000 000
|
24 000 000
|
Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига
1-ИЛОВА
ТОВАРЛАРНИ (ИШЛАРНИ, ХИЗМАТЛАРНИ) РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА
ОБОРОТЛАР
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Етказиб бериш қиймати
|
ҚҚС суммаси
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш оборотлари, жами (0101–0108-сатрлар йиғиндиси),
|
010
|
50 000 000
|
10 000 000
|
улардан:
|
|
|
|
солиқ солинадиган базага киритилган акциз солиғи суммаси
|
0101
|
|
|
товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум («Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сонли шаклнинг 010-сатри)
|
0102
|
|
|
шу жумладан:
|
|
|
|
ҚҚСдан озод қилинадиганлари (2-илованинг 010-сатри)
|
01021
|
|
Х
|
ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган (2-илованинг 040-сатри)
|
01022
|
|
Х
|
«Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари учун солиқ солинадиган сумма
|
01023
|
|
|
бошқа солиқ солинадиган реализация (0102-сатр – 01021-сатр – 01022-сатр – 01023-сатр)
|
01024
|
|
|
таннархидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ (баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси, шунингдек ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан ташқари)
|
0103
|
|
|
товарларни импорт қилишда ҚҚС тўлаш мақсадида божхона органлари томонидан аниқланган нарх ва импорт қилинган товарларнинг ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси
|
0104
|
|
|
асосий воситалар, номоддий активлар, тугалланмаган қурилиш объектлари реализацияси
|
0105
|
20 000 000
|
4 000 000
|
мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга топшириш
|
0106
|
|
|
мол-мулкни оператив ижарага бериш
|
0107
|
|
|
0102, 0103–0107-сатрларда кўрсатилмаган бошқа реализация қилиш оборотлари
|
0108
|
30 000 000
|
6 000 000
|
Солиқ солинадиган бошқа оборотлар
|
01081
|
30 000 000
|
6 000 000
|
Асосий воситанинг қолдиқ қиймати билан етказиб бериш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ
|
010811
|
30 000 000
|
6 000 000
|
|
010812
|
|
|
01021-сатрда кўрсатилмаган солиқ солинмайдиган оборотлар:
|
01082
|
|
Х
|
|
010821
|
|
Х
|
Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига
5-ИЛОВА
РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) БЎЙИЧА ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАЛАР (ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА ЎРНИНИ БОСАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР)
РЕЕСТРИ
Т/р
|
Сотиб олувчининг номи
|
Сотиб олувчининг СТИРи
|
Ҳисобварақ-фактура рақами
|
Ҳисобварақ-фактура санаси
|
Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)
|
ҚҚС суммаси
|
ҚҚС билан қиймати
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
1
|
«Роҳат» МЧЖ
|
300***123
|
1
|
25.01.2019 й.
|
20 000 000
|
4 000 000
|
24 000 000
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
20 000 000
|
4 000 000
|
24 000 000
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.