Корхона нақд пулни инкассация қилади. Банк пул маблағлари камомадини, бир неча кун ўтгач эса ортиқчасини аниқлади.
Инкассация қилинган пул маблағлари камомади ва ортиқчаси бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
– Инкассация қилинган пул маблағлари камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.
Инкассация қилинган нақд пулнинг ҳақиқий миқдори илова қилинган қайдномада кўрсатилганидан кўп бўлиб чиқса, банк ушбу фарқни инкассация ортиқчаси сифатида корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ўтказади. Корхона ортиқча суммага бухгалтерия проводкасини расмийлаштиради:
Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
Кт 9390-«Бошқа операцион даромадлар».
Инкассация қилинган нақд пулнинг ҳақиқий миқдори илова қилинган қайдномада кўрсатилганидан кам бўлиб чиқса, банк далолатнома тузади ва инкассация қилинган нақд пулнинг ҳақиқатдаги суммасини корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ўтказади.
Аниқланган фарқ корхона учун камомад ҳисобланади. Кейин корхона нақд пулни инкассацияга тайёрлаган айбдор шахсдан ушбу суммани ундириб олиши лозим.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Инкассация қилинган нақд пул қайта ҳисобланганда банк нақд пул камомадини аниқлади
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»
|
Айбдор шахсдан ундириладиган камомад суммаси акс эттирилди
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
Айбдор шахс камомад суммасини корхона кассаси ёки ҳисоб-китоб счётига ўтказди
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.