Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 13 / ҚҚС ҳақида

Чек асос бўлади

 

Умумий овқатланиш корхонаси – ҚҚС тўловчи 6 млн сўмга гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олди. Маҳсулотлар дўконларда ва бозорда жисмоний шахслардан харид қилинган.

Нақд пулга сотиб олинган товарлар қийматидаги ҚҚСни ажратиб кўрсатиш керакми?

 

Бу сотувчи ҚҚС тўловчиси ҳисобланиш-ҳисобланмаслигига боғлиқ.

 

1

Товарларни ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилотдан (масалан, дўкондан) сотиб олган бўлсангиз, дўкон берадиган НКМ чекида ҚҚС суммаси акс эттирилган бўлиши керак.

Чекда унинг суммаси ажратиб кўрсатилган бўлса, сотувчига тўланган ҚҚС ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси). Сотиб олинган маҳсулотлар таннархи ҚҚСсиз акс эттирилади. Тўланган ҚҚС суммаси бюджетга аванс тўлови сифатида акс эттирилади (4400-счётлар гуруҳи). Дўкон чеки асос ҳисобланади.

 

2

Дўкон чекида ҚҚС акс эттирилмаган ёки маҳсулотларни деҳқон бозорида ёрдамчи хўжаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи жисмоний шахслардан сотиб олсангиз, товарни ҚҚСсиз сотиб олган бўласиз. Бу ҳолда товар сотувчиси ё ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди, ёки маҳсулотни реализация қилиш ҚҚСдан озод қилинган бўлади (Солиқ кодексининг 222-моддаси). Бундай маҳсулотлар таннархи олиш қиймати бўйича акс эттирилади.

 

Эътибор беринг!

Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилишга ҚҚС солинмайди. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатида (ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1065-сон қарори билан тасдиқланган) жами 9 хил маҳсулот, шу жумладан гўшт ҳам қайд этилган. Тегишинча, чекда ушбу маҳсулотлар бўйича «ҚҚСсиз» белгиси қайд этилган бўлиши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1335 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика