Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 13 / Имтиёзли режимда

Экспорт қилувчилар учун преференциялар

 

Бизнинг ХК қуруқ меваларга қайта ишлов бериб, яқин ва олис хорижга экспорт қилади. Тегишинча, барча солиқлар ва божхона божларини тўлайди.

Қуруқ мевалар экспорти бўйича ХК учун қандай имтиёзлар назарда тутилган?

Қуруқ мевалар экспортга реализация қилинаётганда қиймати қандай ҳисоблаб чиқарилади?

 

– Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2019 йилдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-бандига мувофиқ экспорт қилувчи юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт контрактини тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда мева-сабзавот маҳсулотлари деганда сабзавотлар, мевалар, дуккакли, ёнғоқ, узум ва полиз маҳсулотлари, музлатилган, қуритилган сабзавот ва мевалар (ТИФ ТН бўйича товар коди 07, 08, 0904, 1202) тушунилади.

 

ЯСТ бўйича

Корхонангиз «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси аъзоси бўлса, сизга нисбатан 2017 йилнинг 1 ноябридан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича товар айланмаси қисмида ЯСТни тўлашдан 5 йил муддатга озод этиш тарзидаги имтиёз татбиқ этилади (20.10.2017 йилдаги ПҚ-3344-сон қарорнинг ­9-банди). 

 

Экспорт бўйича

Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 212-моддаси).

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи ташкилотлар учун амалда бўлган имтиёзлар ва преференциялар ўзлари эгаси бўлган маҳсулотларни экспорт қилувчи ташкилотларга татбиқ этилади (21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон қарорнинг 1-банди).

Хусусан, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши ­15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

● товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

● товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ЯСТ бўйича камайтирадилар (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди).

 

ЖШДС бўйича

Юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотларини кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганини тасдиқловчи ҳужжатни (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 12-банди) тақдим этмасдан қўлланилади (Низомнинг ­7-банди, ВМнинг 23.02.2019 йилдаги 163-сон қарорига 1-илова).

 

Нарх

Экспорт қилаётган маҳсулотингиз таннархи юқори бўлса, фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблашда Солиқ кодексининг қуйидаги қоидаларини қўллашингиз мумкин: ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 130, 355-моддалари).

 

* * *  

Президентнинг 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарори 5-бандига мувофиқ ЎзР ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган товарларни етказиб беришга норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузган маҳаллий корхоналарга Президентнинг 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармони 1-бандидаги солиқ имтиёзлари татбиқ этиладими?

 

– 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

● товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

● товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар (29.11.2018 йилдаги ­ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди).

Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон) айни пайтда ўз кучини сақлаб қолган. Унда қайд этилишича, маҳаллий корхоналарга ЎзР ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган. Кўрсатилган шартномалар экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади ­(ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1129 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика