Солиқ кодексининг 198-моддасига мувофиқ, солиқ солинадиган оборот; солиқ солинадиган импорт солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 199-моддасига кўра, мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб эътироф этилади. Солиқ кодексининг 22-моддасига биноан, мол-мулк пул маблағларини ўз ичига олади.
Устав фондига пул маблағлари билан ҳисса киритилишига ҚҚС солинадими?
– Устав фондига миллий ва чет эл валютасидаги ҳиссалар ҚҚС солиш объекти ҳисобланмайди.
Миллий валюта ва чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиганлари бундан мустасно – ҚҚСдан озод қилинадиган молиявий хизматлар (Солиқ кодексининг 209-моддаси 4-банди). Шу сабабли УФга ҳисса сифатида пул маблағлари ўтказилишига (берилишига) ҚҚС солинмайди.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.