Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 13 / Амалий бухгалтерия

Муқобил мажбуриятларни ҳисобга олиш

 

Кичик корхона (МЧЖ, умумбелгиланган солиқларни тўловчи) МЧЖ ҚКнинг муассиси бўлмоқчи. МЧЖ ҚКга илгари берилган фоизсиз молиявий қарз ҳисобидан ўз ҳиссамизни киритмоқчимиз.

Бунда МЧЖда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?

Бухгалтерия проводкалари қандай бўлади? 

 

– Мазкур вазиятда муқобил мажбуриятлар мавжуд эканлиги кўриниб турибди: ҚК фоизсиз молиявий қарзни МЧЖга қайтариши, МЧЖ эса ҚКнинг устав фондига бадал киритиши керак. ҚК муассислари (иштирокчилари) МЧЖ пул маблағлари билан бадал киритиши ҳақида қарор қабул қилган бўлсалар, муқобил ўхшаш (пуллик) талабларни ҳисобга ўтказиш мумкин (ФКнинг 343-моддаси).

Тарафларда ушбу хўжалик операцияси бўйича даромад ҳам, харажат ҳам юзага келмайди. Тегишинча, солиқ солинмайди. ҚКда фоизсиз қарздан фойдаланиш даврида солиқ солинадиган даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди, 135-моддаси).

МЧЖда бухгалтерия проводкалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Асос

 

Дебет

 

Кредит

 

Фоизсиз молиявий қарз берилди

 

Фоизсиз молиявий қарз шартномаси

 

5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

ҚКнинг устав фондига бадал шакллантирилди

 

Таъсис шартномаси

 

0640-«Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар»

 

5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1233 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика