Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 13 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ТИФ соддалаштирилади

 

Адлия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлар ташқи иқтисодий фаолият соҳасида дуч келаётган муаммоларни ўрганиб чиқишди. Ушбу идоралар тадбиркорлардан келиб тушган 100 дан ортиқ фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олдилар. Натижада соҳани либераллаштиришга доир ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Таҳлил натижалари рухсатнома ҳужжатлари ва божхона расмийлаштируви учун тегишли органларга тақдим этилаётган ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар, талаблар ва ҳужжатлар мавжудлигини кўрсатди. Улар орасида қуйидагилар бор:

● ветеринария ва ўсимликлар карантини органлари томонидан рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун экспорт-импорт қилишдан 30 кун олдин мурожаат қилиш зарурлиги тўғрисида талаб қўйилиши;

● ортиқча 10 турдаги ҳужжатлар (контракт, товарга илова қилинувчи ҳужжатлар, фумигация далолатномаси, норматив ҳужжатлар нусхалари ва бошқалар) тақдим этилиши;

● ҳужжатларни қоғоз ташувчида тақдим этиш зарурати, «ягона дарча» божхона ахборот тизимининг тўлиқ фаолият юритмаслиги, бу ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга тўлиқ ўтиш, назорат жараёнларини автоматлаштириш ва самарали идоралараро ҳамкорликни таъминлаш имконини бермайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Адлия вазирлиги қуйидагиларни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди:

● рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва постларда назоратдан ўтиш учун зарур тартиб-таомиллар, муддатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;

● реал вақт режимида буюртманомалар бериш ва QR-код берилган рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, ТИФ ТН коди асосида автоматик таҳлил қилиш, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини масофадан туриб кузатиш имконини берувчи божхона ахборот тизими фаолият юритишини тўлақонли таъминлаш;

● постларда назорат тартиб-таомилларидан ўтиш регламенти, шунингдек хавфни бошқариш тизими ва бошқаларни ишлаб чиқиш.

 

www.minjust.uz сайти хабари асосида.

 

Прочитано: 1058 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика