Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / Божхона

Контрабанда тиббий ускуна тўхтатиб қолинди

 

Самарқанд халқаро аэропортига «Қозон-Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган республикамиз фуқароси А.Ш. божхона назоратидан ўтаётганда тўхтатиб қолинди. Сабаби у божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва тегишли рухсатномасиз 18 млн сўмликдан зиёд «Аверон» номли тиббиёт ускуналарини яшириб ўтаётганлиги маълум бўлди.

 

Таъкидлаш жоизки, Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.06.2016 йилдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган) кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тегишли рухсатнома асосида олиб киришга рухсат берилган.

Суд қарори билан ушбу қонунбузарга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тиббиёт ускуналари эса тегишли тартибда йўқ қилинди.

 

Шу ўринда қайд этиш керакки, 2018 йилда «Самарқанд аэропорти» чегара божхона постида умумий қиймати 290 млн сўмга яқин 16 минг донадан зиёд амалиётда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситаларининг олиб кирилиши олди олинган.

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1567 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика