Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / ҚҚС ҳақида

Мол-мулкни муассисларга бериш: солиқ солинадиган оборотлар

 

Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2019 йилда муассисларнинг қарорига биноан корхона устав фондини камайтириш, шунингдек ҳисобланган дивидендларни тўлаш ҳисобига 0100 ва 0820-счётларда қайд этилган мол-мулкни ўз муассисларига беради. Асосий воситалар корхона бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) қолдиқ қиймати бўйича берилади. 0820-счётда 2 ой аввал импорт бўйича сотиб олинган технологик ускуна қайд этилган.

1. УФдаги улушнинг бир қисми қайтарилганда муассисларга АВнинг берилиши ҚҚС бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб ҳисобланадими?

2. Дивидендларни тўлаш ҳисобига муассисларга АВнинг берилиши ҚҚС бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб ҳисобланадими?

3. ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базанинг суммаси қандай аниқланади?

4. Қандай бухгалтерия проводкалари берилиши зарур?

 

– 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётида қайд этилган асбоб-ускуналар капитал қўйилмалар – узоқ муддатли активлар жумласига киради. Уни фойдаланишга жорий этишни режалаштирмаган, балки муассисларга бериш учун сотиб олган бўлсангиз, у ҳолда 2910-«Омбордаги товарлар» счётида ҳисобга олишингиз керак эди. Божхонада расмийлаштираётганда эса сотиб олишдан мақсадингиз бошқа эканлигини маълум қилишингиз лозим эди.

Сизнинг ҳолатда импорт технологик ускунадан фойдаланиш тартиби ўзгарганда божхонада тозалаш амалга оширилган божхона органини бу ҳақда хабардор қилиш зарур.

 

1

ҚҚС солиш мақсадида юридик шахснинг иштирокчиси (муассиси) муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиққанда (чиқиб кетганда), шу жумладан тугатилганлик (банкротлик) ёки қайта ташкил этилганлик муносабати билан чиққанда (чиқиб кетганда) унга дастлабки ҳисса доирасида мол-мулкни бериш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 5-банди).

Устав фондини камайтириш ҳисобига муассисларга асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг берилиши эса, фикримизча, ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади.

 

2

Ҳа, дивидендларни тўлаш ҳисобига муассисга мол-мулкнинг берилиши қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни реализация қилиш обороти дея эътироф этилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди 6-хатбошиси, 200-моддаси).

 

3

Ўрнатилмаган асбоб-ускуна реализация қилинганда солиқ солинадиган база олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда уни олиш нархидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 2-қисми).

2019 йил 1 январдан асосий воситаларни реализация қилиш чоғида солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ АВнинг қолдиқ қийматидан кам бўлмаган, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 8-қисми).

Муассисларга асбоб-ускунани 0820-счётда қайд этилган қийматда, АВни эса қолдиқ қиймати бўйича бераётган бўлсангиз, ушбу суммалар ҚҚС ҳисоблаш учун база бўлади. Солиқни «устига» ҳисоблайсиз.

 

4

Бухгалтерия проводкалари (шартли суммалар берилган):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма
(млн сўмда)

 

дебет

 

кредит

 

УФ камайтирилди

 

Таъсис ҳужжатлари (УФдаги ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санада)

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»*

 

100

 

Дивидендлар ҳисобланди

 

Муассислар йиғилиши баённомаси

 

8720-«Жамғарилган фойда»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

90

 

Дивидендларга солиқ ҳисобланди – 5%

 

Ҳисоб-китоб

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

4,5

 

Ўрнатилмаган асбоб-ускуна УФни камайтириш ва дивидендларни тўлаш ҳисобига берилди

 

Ҳисобварақ-фактура

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

15,5

 

Ўрнатилмаган асбоб-ускуна қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ёки 0700-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар»

 

15,5

 

Ўрнатилмаган асбоб-ускуна қийматига ҚҚС ҳисобланди

 

Ҳисобварақ-фактура

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

3,1

 

Асбоб-ускуна чиқиб кетишидан молиявий натижа – зарар акс эттирилди

 

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

3,1

 

Асосий воситани УФни камайтириш ва дивидендларни тўлаш ҳисобига бериш

 

Ҳисобварақ-фактура

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»*

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

170 (АВнинг қолдиқ қиймати)

 

Асосий воситанинг тикланиш қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситалар»

 

350

 

Асосий воситанинг жамғарилган амортизацияси ҳисобдан чиқарилди

 

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

180

 

Қайта баҳолаш суммаси ҳисобдан чиқарилди

 

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

22

 

ҚҚС ҳисобланди 170 (АВнинг қолдиқ қиймати) х 20%

 

Ҳисобварақ-фактура

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

34

 

Асбоб-ускуна чиқиб кетишидан молиявий натижа – зарар акс эттирилди

 

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

12

 

 

*Устав фонди камайтирилганда АВнинг муассисга берилишини бухгалтерия ҳисобида муассисга уларни муассислар таркибидан чиқаётганда бериш чоғида бўлганидек акс эттириш мумкин (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 9-параграфи, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМС).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1072 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика