Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / ҚҚС ҳақида

Сут ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар

 

ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1065-сон қарорига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотларини (рўйхат бўйича), шу жумладан нон-булка маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилган. Яқинда ушбу рўйхатга сут ҳам қўшилди. Бироқ нон-булка маҳсулотлари ва сутга қуйидаги мазмундаги ҳавола берилган: «Ишлаб чиқариш ва реализация қилишда».

Нон-булка маҳсулотлари ва сутни реализация қилиш бўйича ҳар қандай оборотлар ҚҚСдан озод этиладими ёки бу фақат ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга тааллуқлими?

 

Нон-булка маҳсулотлари ва сут ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам, савдо (умумий овқатланиш) корхоналарининг ҳам реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилади.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати (ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1065-сон қарори билан тасдиқланган) Солиқ кодексининг 208-моддаси 28-бандига мувофиқ белгиланган.

Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилади.

Рўйхатда кўрсатилган маҳсулотлар оборотини амалга оширадиган солиқ тўловчилар имтиёзни қўллашлари мумкин. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи ва чакана сотилганда у ҚҚСдан озод қилиниши назарда тутилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган нон-булка маҳсулотлари ва сут учун ҚҚСдан озод қилиш бўйича имтиёз улгуржи ва чакана реализация қилиш чоғида ҳам, ишлаб чиқариш чоғида ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган нон-булка маҳсулотлари ва сутни реализация қиладиган корхоналар, уларнинг ишлаб чиқарувчиси бўлмай туриб, ҚҚС бўйича имтиёзни қўллашлари мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1687 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика